O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рефат Чубаров: “Россияда демократия ҳам адолат ҳам йўқ”

Рефат Чубаров: “Россияда демократия ҳам адолат ҳам йўқ”
19 views
10 July 2014 - 11:24

chubarov rossiya hakidaМен Россияга илтимос билан ёки норозилик билдириб мурожаат қилмоқчи эмасман. Бунинг ҳея қандай маъноси йўқ, зеро Россияда демократия ҳам адолат ҳам йўқ. Ушбу сўзлар яқиндагина Россиянинг Қиримдаги ишғолчи режими тарафидан ярим оролга кириши таъқиқланган қирим-татарлари Мажлиси (миллий парламент) раҳбари Рефат Чубаров томонидан янгради.

Чубаровнинг сўзларига кўра, россия ҳукумати Мажлисга босим қилишда давом этмоқда.-

“Улар Мажлис бўлмаса қирим-татар жамоатчилиги етакчисиз қолади деб ўйлашмоқда. Лекин биз бу босимга нуқта қўйиш йўлларини излашда давом этамиз”, – дея Мажлис раҳбари сўзларидан иқтибос келтирада Anadolu агентлиги.

Чубаровнинг сўзларига кўра, Қиримнинг аннексия қилиниши билан бутун дунё Россияда ҳукм сураётган адолатсизликка гувоҳ бўлди.

“Россияда қирим-татарларининг ҳолати яхшиланмайди. Ноқонуний ҳукумат ҳаттоки мусулмон масжидларига бораётганларни ҳам назоратга олмоқда. Ҳар қандай эркин фикрловчи таҳдид остида. Уларнинг вазифаси одамларни қўрқитишдан иборат.

Қўрқмайдиганларни ва бўйсунмайдиганларни қамоқ кутмоқда”, – дея таъкидлайди Чубаров.

Туркия ташқи ишлар вазирининг таклифига биноан Анқарага келган Чубаров журналистларга Туркия ташқи ишлар идораси раҳбари билан қирим-татар жамоатчилигининг ўз ватанлари бўлган Қиримга эмин-эркин бориб келишларини қайта тиклаш йўлларини муҳокама қилганини билдирди.

Турк журналистлари билан қирим-татар халқининг афсонавий лидери, Украина депутати Мустафо Жамил ҳам мулоқот қилди.

“Россия фуқаролигини олмаган Қиримликларга бегоналардек муомала қилишади. Улар ўз уйларида меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўла олишмайди. Улар ўз ватанларида бир йил мобайнида 180 кундан ортиқ яшаш ҳуқуқларига эга эмаслар. Улар сайлов ҳуқуқларига эга эмаслар. Ўз тупроқларида улар ишғолчилар ўрнатган қоидалар бўйича яшашга мажбурлар. Россия паспортларини олишга мажбурлар, ўзлари буни исташмаса ҳам. Бу тизим эски совет тизимига жуда ўхшаш. Ҳеч қандай эркинлик йўқ, ОАВ ҳукумат назоратида. Бу ҳам етмаганидек моддий аҳволи ҳам оғирлашиб бормоқда”, – дейди Мустафо Жамил.

Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Россия ҳақиқатда жиддий таъсир қиладиган санкциялар жорий қилиши лозим. БМТ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб қувватлайди, бироқ амалга оширилаётган қадамлар самара бераётгани йўқ.

“Улар яна нимани кутишмоқда, биз билмаймиз. Бироқ биз ўз курашимизни давом эттирамиз. Қирим ишғолчилардан буткул озод бўлмагунича бу кураш тўхтамайди. Бунинг учун барча имкониятларни ишга соламиз”, – дея ўз сўзига якун ясайди Жамил.

ЎХҲ ахборот бўлими