ЎХҲ хабар маркази
Йиллар мобайнида қулликда ишлатилган 15 аёл ва болалар топилди. Бу ҳолат қулликдаги аёллардан бирининг шикояти ортидан фош бўлган.
Россиядаги ҳодиса, қуллик шароитида ишлатиб келинган Марказий Осиёлик аёлларнинг россиялик инсон ҳақлари ҳимоячиларига мурожаат қилиши билан юзага чиқди.
Рус фаолларининг аралашуви билан уюштирилган махсус амалиётда, бир дўконда қул ўлароқ ишлатиб келинган 13 аёл ва ёш бола аниқланган. Аёллар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси бўлгани, уларнинг йиллар давомида калтаклангани, қийноққа солингани ва зўрлангани ошкор бўлди.
Дўкондан чиқишлари манъ этилган ва фақат ахлатга ташланган озуқалар билан озиқланган аёлларнинг баъзилари, 12 йил мобайнида қуллик ҳаётида яшаб келганини ҳикоя қилиб берганлар. Аёллар дўкон эгасининг маҳаллий полиция билан яқин алоқаси бўлгани, шу сабабли ҳеч кимга шикоят этолмаганини ҳам маълум қилганлар.
Бошқа бир дўкон шўъбасининг ертўла қаватида 10 йил мобайнида қулликда ишлатилиб, қийноқларга солинган ўзбек ва тожик миллатига мансуб яна икки аёл топилди. Аёллардан бирининг онаси билан учрашуви, ҳаяжонли ва таъсирли онларни яратди. Ўғирланган болаларнинг ҳам қул ўлароқ дўкон шўъбаларида ишлатилгани, ҳалигача яна 4 боланинг қидирувда экани айтилмоқда.
Россиялик фаоллар дўконнинг бошқа шўъбаларида ҳам камида 20 қулнинг ишлатилганини тахмин этмоқдалар. Рус мутасаддилари бу ҳақда тергов ишларини бошлаган.
Рус фаолларига кўра, Россияда 1 миллионга яқин хорижлик инсон қул ўлароқ ишлатилади.