Россия ҳукумати мамлакатда фуқаролик жамиятини тарғиб қилувчи муҳим тармоқларни йўқотиш билан таҳдид қилмоқда, деб ёзади The Daily Beast. Жума куни Адлия вазирлиги “Мемориал”ни тугатиш бўйича судга даъво аризаси топширди, дея изоҳ беради Анна Немцова.
Агар даъво қаноатлантириладиган бўлса, Россияда демократиянинг сўнги умиди ҳам сўнади, деб ҳисоблайди муаллиф. “Мемориал” қайта қуриш йилларидан кейин Россиянинг ўз тарихидаги репрессия эпизодларини эсла олувчи ва россияликларни инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва инсонпарварлик қадриятларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашни ифодалайди. У мамлакат бўйлаб россияда фуқаролик жамиятини тамсил қилувчи ўнлаш ташкилотларни бирлаштиради, дейилади мақолада.
Мақола муаллифининг фикрича, “Мемориал” Кремлнинг энг тасирчан асаб нуқталарига зарба бермоқда.
“Иккинчи чечен уруши даврида у уруш ҳудудида йўқолиб кетган рус аскарларини излашга ҳукуматнинг ўзини ортиқча урунтирмаганини исботлаб берди. Яқинда ҳудди шундай ҳолатни Украинада ҳам қайд этди”, – дейилади мақолада.
“Биз инсонларга Россиянинг ўтмиши ва бугунги куни ўзаро алоқадор эканлигини тушунишларига ёрдам берамиз. Шу сабабли ҳам сўнги йилларда “Мамориал”ги нисбатан ҳужумлар тўхтамаяпти”, – дейди Ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раиси Александр Черкасов.
НТВ телеканали “Мемориал” офиси биносига ниқобли одамларнинг бостириб кирганлиги, тўртта ходимни ҳибсга олганликлари ва “экстремизм” билан боғлиқ маълумотларни излашгани ҳақида хабар берганди.
“НТВ сюжети ошкора ёлғондан бошқа нарса эмас, – дейди Черкасов. – Адлия вазирлиги экстремизм ҳақида гапирмаяпти, у бизни минтақавий ташкилотларимизда “Мемориал” сўзининг йўқлиги туфайли расмий ҳуқуқбузарликда айбламоқда”.
“Ҳукумат вертикал тарзда фикрламоқда, бироқя. “Мемориал” умумий қадриятларни бирлаштирган жамоат ташкилоти сифатида қуйидан пайдо бўлган”, дея қўшимча чқилади Черкасов. Унинг қайд этишича, совет раҳбарлари ҳам бир пайтлар фуқаролик жамиятини йўқ қилишга бел боғлашганди, ва “бу эса драматик тарзда СССРнинг парчаланишига олиб келди”.
ЎХҲ ахборот бўлими