O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Россия аҳолиси тез қашшоқлашëтган давлатлар қаторида

Россия аҳолиси тез қашшоқлашëтган давлатлар қаторида
144 views
22 November 2016 - 17:33

“Озодлик” радиосининг хабар беришича,  Credit Suisse молиявий ширкати томонидан ҳозирланган Global Wealth Report деб номланган ҳисоботда Россия аҳолиси 2015 йил давомида кескин суръатда қашшоқлашган учта давлат сафидан жой олган.

Ҳисоботга кўра¸ ўтган йил давомида оддий россияликлар фаровонлик даражаси 15 фоизга камайган.

Учликка киритилган Украина аҳолиси турмуши 18¸5 фоизга¸ аргентиналиклар фаровонлиги эса¸ 27 фоизга пастлаган.

Ҳисоботда келтирилишича¸ пул ҳисобида Россия аҳолиси ўтган йили 200 миллиард долларга камбағаллашган.

Ҳисобот муаллифлари буни рублнинг хориж валюталарига нисбатан кескин қадрсизланиши ва йил давомида 13 фоиз қурбини йўқотгани билан изоҳлашган.

Ўтган йил давомида доллар ҳисобидаги миллионерлар сони Россияда 92 мингдан 79 мингга тушиб қолган.

ЎХҲ хабарлар бўлими