Кремлда Ўзбекистон президенти ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин музокаралари бўлиб ўтди. Россия президентининг сўзларига кўра мамлакатга Ўзбекистондан сабзавот ва мева етказиб бериш ҳажми ўтган йилда сезиларли даражада ўсган.
Путиннинг таъкидлашича, умуман АҚШ доллари эквивалентида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми бир оз қисқарган, лекин рубл ҳисобида ўсган. Цитрус мевалари импорти эса бир неча ўн маротаба ортган.
Россия Федерацияси президенти В. Путин : “Баъзи сабзавотларни етказиб бериш 10 баробаргача ошди, узум етказиб бериш – 20 баробар, цитрус мевалари эса – 54 маротаба ортди. Бу албатта, умуман рус бозори учун сезиларли кўрсаткич. Ўйлайманки Россия каби бир катта бозорни ўзлаштириш сизнинг қишлоқ хўжалигингиз учун ҳам катта ёрдамдир”, деди.
Музокаралар якунида Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлик борасида бешта шартнома имзолади, булар ичида Ҳарбий-саноат комплексларини учинчи давлатларга экспорт қилишда ҳамкорлик келишуви ҳам бор. Шунингдек Путин икки тараф ҳам терроризмга қарши кенг кўламли коалиция тузиш зарруриятини қўллаб қувватлашларини таъкидлаган.
ЎХҲ хабарлар бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ