O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Россия ракеталари ҳавода йўқ қилинади

Россия ракеталари ҳавода йўқ қилинади
195 views
05 January 2016 - 15:05

Туркия Денгиз кучлари қўмондонлигининг нафақадаги адмирали Сўнэр Пўлат НАТОнинг ҳозирги ракета мудофаа тизими Россиянинг атом қудратига қаршилик қилиш учун етарли бўлмаслигини, аммо янги бир тизим ишлаб чиқилганини ва унинг ёрдамида Рус атом ракеталари ҳаводаёқ тўхтатилишини айтган.

rusya-fuzeleri-havada-durdurulacak-1451034753

Туркия Денгиз кучлари қўмондонлигининг нафақадаги адмирали Сўнэр Пўлат, НАТОнинг ракета мудофаа тизими ҳақида сўз очди. Америка ва НАТО ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ракета мудофаа тизими соҳасини кенгайтириш лозимлигини айтган Сўнэр Пўлат, 2 йил ичида Руминия, Полша ва Қораденгизда мудофаа тизими қурилиши режалаштирилганини айтди. Росиянинг атом қудратини эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини қайд қилган Сўнэр Пўлат, Россияни дунёнинг энг кучли атом ракета қудратига эга эканлигини сўзлади.

3 босқичли жараён амалга оширилади

НАТОнинг мавжуд ракета мудофаа тизими Россиянинг атом қудратига қаршилик қилиш учун етарли бўлмаслигини баён қилган Сўнэр Пўлат, “Шуни ҳисобга олган ҳолда, бу мудофаа қувватини ошириш учун саъй-ҳаракатлар жадаллаштирилди. Бу ҳаракатларнинг биринчи қадами Курежикдаги ҳимоя қалқони билан амалга оширилди”, деди. Ракета мудофаа тизимининг “Отилган ракетани аниқлаш, назорат ва йўқ қилиш” шаклида 3 босқичли жараёндан ташкил топишини қайд қилган Сўнэр Пўлат, янги ишлаб чиқилган мудофаа тизими ёрдамида Рус атом ракеталарининг ҳавода йўқ йилинишини айтди.

ЎХҲ хабарлар бўлими