2014 йил 18 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, Миллий Гвардия ахборот хавфсизлиги Бошқармаси бошлиғи Юрий Стец Украина шарқидаги кўпгина Россия Федерал хавфсизлик хизмати офицерлари ва оддий аскарларининг россия ҳукуматидан норози ва Украинанинг яхлитлиги тарафдори эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда «Украина сегодня: Finanso.net» нашри муҳбири хабар қилди.
Эътиборли жиҳати, ўз сўзларининг исботи сифатида Юрий Стец Россия армияси сафларини тарк этиб Украина тарафига ўтиш ва оддий аскар сифатида террорчиликка қарши амалиётларда иштирок этиш ниятида бўлган Россия Федерал хавфсизлик хизмати офицерининг видео мурожаатини намойиш қилди.
Кўпчилик офицерлар Путин қарорларидан норози
Юрий Стецнинг қайд этишича, “мазкур ҳолатда гап Россия Федерал хавфсизлик хизматининг амалдаги офицери ҳақида бормоқда ва видео мурожаат тахминан бир соатча олдин ёзиб олинган. Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Владивостокда жойлашган чегара қўшинлари бошқармаси давлат инспектори катта лейтенант Илья Богданов денгиз заҳираларини муҳофаза қилиш бўйича назоратни амалга ошириш мақсадида Украинага келди. У билан суҳбатда шу нарса маълум бўлдики, унинг ҳамкасблари орасида Россия ва Украина ўртасида уруш чиқараётгани сабабли Россия лидери Владимир Путинга нисбатан норозилик кайфияти тарқалмоқда. Кўриниб турибдики, икки давлат ўртасида содир бўлаётган ҳодисалар Россия президенти фаолиятини баҳолашга жиддий таъсир қилган, шу жумладан Федерал хавфсизлик хизмати тузилмалари ходимлари орасида ҳам”.
Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Украина тарафига ўтишга ва унинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга тайёр
Қайд этиш жоизки, Федерал хавфсизлик хизмати ходими ўз ҳамкасблари орасида айни нуқтаи назарни ёқлайдиганлар борлигини ва уни қўллаб қувватлашларини таъкидлайди. Бундан ташқари, бундай офицерлар ҳар қандай дақиқада Украина тарафига ўтишга ва Украина шарқига бориб у ерда “қардош украина халқи”ни ҳимоя қилиш мақсадида кўнгиллилар батальонларига ёзилишга тайёр.
Нашр муҳбирининг қайд этишича, ушбу офицер Украина армиясининг кўнгиллилар сафига қўшилишдан олдин ўз оиласи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни хавфсиз жойга олиб кетган. Бундан ташқари, бу шахснинг ҳақиқатан ҳам Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходими эканлиги текширилган.
Юрий Стецнинг таъкидлашича унинг нияти қанчалик самимийлигини ҳаракатлари кўрсатади.