O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентга келди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентга келди
146 views
21 September 2017 - 11:35

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев 20 сентябр куни Тошкентга келган ва бу ерда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашган.

Расмий хабарда айтилишича¸ иккала расмий хавфсизлик масаласи¸ хусусан¸ Марказий Осиë ва Афғонистондаги жорий вазият юзасидан маслаҳатлашув ўтказган.

Патрушев учрашув давомида “буюк” давлатларнинг террорчиликка қарши кураш баҳонасида минтақа давлатларига ўз айтганини қилдиришга йўл қўймасликка чақирган.

Патрушев билан учрашувда¸ айтилишича¸ Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик ва бошқа куч ишлатар тизимлари раҳбарлари ҳам иштирок этган.

Учрашувда икки давлат ўртасида Шавкат Мирзиëевнинг 4-5 апрель кунлари қилган Россия сафари давомида хавфсизлик ва миграция соҳасида имзоланилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинган.

Томонлар махсус хизматлар орасидаги ўзаро алоқалар ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ҳам икки томонлама¸ ҳам БМТ¸ ШҲТ ва МДҲ доирасида янада мустаҳкамлашга келишиб олган.

ЎХҲ хабарлар бўлими