Россия инқирозга юз тутмоқда. Нефт нархининг тобора тушиб кетиши натижаси Россия иқтисоди оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Мутахассислар фикрига кўра 2016 йилда Россия инқирозга учраши мумкин.
2014 йилнинг 1 июн куни 111,8 АҚШ долларини ташкил қилган Брент нефт нархи 6 ой ичида 65 фоизга тушиб кетди. 2015 йилнинг январ ойида 46 долларга тушди. 4 декабрда ўтқазилган ОПЕК йиғилишидан сўнг эса кутилмаганда нефт нархлари янада тушиб кетди. Бир хафта ичида хом ашё нефт 12 фоизга тушиб 36,71, Брент нефт эса 20 фоизга арзонлашиб 37,93 долларни ташкил қилди. Бугунги кунда эса хом ашё нефт 34,4 доллар, Брент нефти 36.3 долларни ташкил қилиб янада арзонлашди.
Россия нефт қазиб олиш ҳаражатлари сабабидан дунёдаги бошқа нефт қазиб олувчи мамлакатларга кўра жуда ҳам қийин вазиятда.
ЎХҲ хабарлар бўлими