O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ростдан “қўллари узун”ми?

Ростдан “қўллари узун”ми?
161 views
08 September 2014 - 20:36

3

Ушбу мақолани ёзишимга “«Ўзбек модели»: Каримов депутатлари” номли саҳифадаги расм туртки булди. Уни кўрдиму узоқ тикилиб қолдим, негаки у лавҳа одамни ўзига жалб қиладиган сурат эди. У ердаги одамларнинг ҳаммасининг юзидан бир хил аломат топиш мумкин. Ишонмасангиз яхшилаб бир назар солинг, уларда на “энди нима қиламан, қандай жавоб бераман?” деган назар бор, на “келажагим нима бўлади!?” деган қиёфани топасиз. На “хўп” деган ва на “йўқ” деган фикр ҳам акс этмаган. Ажабо, унда нима бор?…

Бу башараларда бир хил унсиз, фикрсиз, тафаккурсиз, маъносиз товуқларча боқиш, итларча ўйлаш бор. Агар уларнинг қўлидаги қогозларини ўзларига билдирмай олиб қўйсангиз шу аҳволда ўтираверади. Чунки булар аллақачон ақлдан мосуво бўлган, кўзлари бақрайиб унсизларча боқиб туришидан зомби ҳолати билиниб турибди.

Эҳтимол қўлларидаги қогозларини буткул тескари ушлаб туришгандир!? Фарқи йўқда, муҳими қўлларида қоғоз-қаламлари борлиги, галстук тақиб қиёфаларини иш одами каби тутиб олганликларида.

Буларга на тафаккур, на тадаббур керак. Муҳими, оталари(дунёга келишига сабабчи бўлган оталари емас, балки, “крестный отецлари)нинг чизган чизиқларидан чиқмасдан сухталарини телевизор экранига худди халқ ғамини еётган муҳим одамдай тутиб, қиёфаларини кўрсатиб, навбатдаги театр саҳнасига чиқиб беришса бўлди. У ёғи билан мутлақо ишлари ҳам йўқ, суриштиришга ҳақлари ҳам…

Буларнинг фарзандлари ҳам бордир, эркакларининг аёллари, аёлларининг эрлари… Оиласидагилар ҳар куни “оламшумул ишларга бош уриб, қамишдан бел боглаб, халқ ғамида хизматга кетди” деб ўйлашса ҳам керак, ёки билишар.

Бечоралар… Бутун Узбекистоннинг хазинасини ўғирлаб егани, қариялар, нафақахўрлар, етимлар хаққини ўғирлагани, туллар, бевалар, хизматчиларнинг мулкларини туя қилгани тунд, маъносиз, фалаж башарасини “ақлли” кўрсатишга уриниб чиқиб кетади.

Кўрган унча-мунча содда одамлар бу кимсаларни қудратли, қўлини қаёққа чўзса етадиган, муҳим бир шахс деб ўйлайди. Аслида эса, ҳеч ким эмас, битта латтадан ясалган қўғирчоқчалик қадри, ҳимматида миллат дарди, қалбида иймон гарди бўлмаган, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ” калимасини айтаолмайдиган бир олабужининг эксплуатациядаги малайлайларидир.

Ясама “ақлли башаралар”га яна бир боқинг, мактаб ўқувчиларининг парталарига ўтказиб қўйилган палаталари икки табақали, муомалалари икки юзли бу қиёфаларнинг миялари ўрнига занглаган бир-икки ҳовучдан болт-гайка ўрнатиб қўйилган, “падари”дан рухсатсиз эснашга хаққи йўқ бир арава аПандилар(афанди эмас)га ачингингиз ҳам келмайди, зероки, ачиниш, раҳм қилиш марҳамат эгаларидан эҳтиромга муносиб шахсларга қилинади, миясиз қулларга эмас!!!

Ahmad Fatih