Ўзбекистон Президентининг 2013 йил июнь ойида Жиззахдаги нутқи унинг энг муҳташам нутқларидан биридир. У бу нутқида мамлакатнинг гуллаб яшнаётгани ва муваффақиятлари ҳақида гапира туриб, Русиядаги ўзбек – гастарбайтерлари миллатни шарманда қилаётганини таъкидлади.
Президент сўзининг давомида янада қизишди, Ўзбекистон иқтисоди тараққий қилаётган бир даврда ҳамюртларимиз орасида ватанимизда ишлаш ўрнига осон пул топишни ўйлайдиган “дангасалар” борлигини таъкидлади.
Ҳа, Ўзбекистоннинг Бош Иқтисодчи, Бош Сиёсатчи, Бош Ислоҳотчисининг бундай баёнотларидан кейин, агар ҳокимиятдаги шармандалик ва ҳукмдорнинг ахлоқсизлигини ҳисобга олсак, бу ҳақиқатан ҳам энг муҳташам нутқларидан бири эди.
Албатта, мен бу шармандаликнинг ва ахлоқсизликнинг сабабларини бу ерда тадқиқ қилмоқчи эмасман. Бу иш билан шубҳасиз фақатгина Олимлар эмас, зиёлиларга хос бўлган ахлоқ эгалари шуғулланадилар. Умид қиламанки, бундай тадқиқотчилар яқинда пайдо бўлишади ва уларнинг соясида жамият ўзининг яқин сиёсий тарихининг ҳақиқатларини, ҳамюртларимиз эса ўзларининг ким эканликларини билиб оладилар…
Бугун эса “юқорида” ҳам, “қуйида” ҳам ҳеч ким бирон нарса учун уйлашни ҳам, бирон масъулият олишни ҳам истамаяпти. Ижтмиоий чириш ва ўзини муқаддас “Руҳоний” ўрнида кўраётган ва ватанимизнинг чегарасиз бўҳронига сабаб бўлаётган раҳбарнинг (яъни Ислом Каримовнинг) маразми ҳам давом этмоқда…
Бир сўз билан айтганда, ўзбекча иқтисодий тараққиёт ва унинг муаллифининг тақдири кун сайин яқинлашиб келмоқда…
Мен ўйлайманки, тўғрироғи биламанки, биз ….вақт яқинлашмоқда…
Жадидлар ҳаракат қилишган ҳақиқий ҳаётга бошлайдиган жасур йўллар очилади.
Фитратнинг эркин инсон фикрини ва ҳисларини баён қилган шу мисраларини эслайлик:
“Ватаним –руҳим, вужудим, сажда еримдир.
У менинг учун тўлин ой, шарафдир.
Менинг Кааъбам, қибламсан гуллаган ватаним”.
Кунлар давомида қўлимга фотоаппаратимни олиб уйдан чиқаман ва атрофга қарайман. Ҳамманинг юзида “бошизмнинг” , яъни ўзбек иқтисодий моделининг асарларини кўраман. Масалан, мана бу кизчанинг кўзларида болаларга хос булмаган қайғу бор»…Бу бугунги Ўзбекистоннинг сиймоси менимча…
Изоҳ: Эътироф этаманки, “юқоридагилар” Ватан, Халқ ва Урф одатларимизни фақат сўздагина мадҳия қила туриб, ёлғон, ўғрилик ва шунга ўхшаш пасткашликлар билан машғул экан, жамиятиимизда эса бўйин эгиш ва оғриқдан бошқа нарсалар ҳам кузатилмоқда…
Баҳодир Мусаев
Тошкент. Тузель-2.
03.07 2013
Манба: http://www.centrasia.ru/news.php?st=1372869660