Русияда ўтказилаётган “Мигрант-2014” амалиёти оқибатида қувғинга учраган ўзбек муҳожирлари яна дунё бўйлаб дарбадарлик йўлига тушиш учун шайланмоқдалар.
“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистондаги диний-сиëсий таъқиб боис Россияда жон сақлаб юрган баъзи мухожирлар”Мигрант-2014″ оператив-профилактика амалиётидан кейин Туркияга кетишмоқда. Айрим маълумотларга кўра, улар Туркиядан Сурияга ўтиб¸ у ердаги “Исломий давлат” жангариларига қўшилмоқда. Россиядаги сиқувлардан чарчаган ўзбек муҳожирларнинг катта қатлами Украинага кетаëтганига оид маълумотлар ҳам бор.
Россиядаги ишини ташлаб Ўзбекистонга қайтаëтган мухожирлар озлигини кўрамиз.
“Озодлик”ка маълум бўлишича, Москва шаҳар полиция бошқармаси “тозалаш” ишларига 450-та оператив-қидирув гуруҳ тузгани, унинг таркибида 4,5 минг полиция ходими жалб қилинди. “Мигрант-2014” амалиёти давомида полиция, ОМОН ва ФМС 1,5 минг турли объектлар – бозор, саноат зоналари, автосервис, меҳмонхона, квартираларни кўздан кечиришни режалаштиргани маълум.
Москва полицияси ноқонуний муҳожирлар яшайдиган жойлар, “резина квартиралар”, подвал ва ертўлаларда яшаётган муҳожирлар тўғрисида хабар бериб боришга маҳаллий аҳолини жалб қилмоқда.
Хабар бўлими