O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Русия мактабларида дин ва ахлоқ дарси

Русия мактабларида дин ва ахлоқ дарси
164 views
10 September 2012 - 15:24

Бу йилги ўқув мавсумидан бошлаб Русиядаги мактабларнинг 4 синфидан эътиборан ўқувчиларга мажбурий дин ва ахлоқ дарслари ўргатилади.  Мактаб ўқувчилари дин дарси сифатида насронийликнинг рус ортадокс мазҳабини, Ислом дини, мусавийликни, буддимзни ўрганишни танлашлари мумкин. Маълумотларга қараганда шу кунгача 286 минг ўқувчи Ислом динини ўрганиш истагини билдирган.

Русияда Советлар Иттифоқи тарқалиб кетгандан кейин бозор иқтисодиётига ўтишнинг “шок” усули жорий қилина бошлаганди. Бу эса ўз ўрнида бу мамлакат фуқароларида олдиндан ҳам ноёб бўлган ахлоқий сифатларнинг янада чўкишига сабаб бўлганди. Афтидан ҳукумат бундай ҳолни ижобий томонган тузатиш учун мактабларда дин ва ахлоқ дарсларини жорий қилишга қарор берган бўлса керак.

Бу йилги ўқув йилидан бошлаб Туркиядаги давлат мактабларида ҳам ўқувчиларга Қуръони Карим ва Муҳаммад (сав)нинг ҳаётларини ўргатиш бўйича дарслар ўргатилади. Ажабо, аҳоли асосан мусулмонлардан иборат бўлган Ўзбекистоннинг таълим тарбия соҳасида бундай ислоҳотлар қачон бошланар экан?

ЎХҲ Ахборот Маркази