Агар соғлиғингиз мустаҳкам бўлмаса ва кўчада бирданига аҳволингиз ёмонлашиб қоладиган бўлса, Россияда яшамаганингиз маъқул. Чунки бу ерда ҳеч ким сизга ёрдам қўлини чўзмайди – одамлар шунчаки атрофингиздан ўтиб кетаверишади. Бироқ америкаликларда одамгарчилик бор халқ. Бу халқ вакиллари яқинларига ёрдам бериш учун ҳар қандай ишини ташлашга тайёр. Бундай хулоса ғайриоддий ижтимоий тажриба ўтказишга қарор қилган Rakamakafo гуруҳи пранкерлари томонидан билдирилди.
Тажриба моҳияти шундан иборатки, иккита иштирокчи – биттаси россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, иккинчиси эса – американинг Майами шаҳридаги жамоат жойларидан бирида соғлиги билан боғлиқ муаммолари бор одам образини шакллантирди. Тажриба ташкилотчилари йўловчилардан нечтаси “бемор” ёрдам қўлини чўзишини бўйича вақт ҳисобида статистика олиб боришди. Бутун жараён яширин камера орқали тасвирга олиб борилди.
Санкт-Петербурглик тажриба иштирокчиси, агар ҳақиқатан ҳам соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолари бўлганида шубҳасиз Нева бўйидаги шаҳар кўчаларидан бирида ҳаётдан кўз юмган бўларди. Бир ярим соат мобайнида ерда ётаркан у фақат бепарво йўловчиларнинг атрофидан ўтиб кетаётганини кузатди. Натижада шунча вақт ўтиб фақат биргина қиз тажриба иштирокчисининг соғлиғи билан қизиқди.
Американинг Майами шаҳрида эса бутунлай тескари манзара кузатилди. Тажриба иштирокчисининг ҳаттоки тўлиқ бир дақиқа ҳам ерда ётишига тўғри келмади: йўловчилар дарҳол унинг ёнига келиб ўз ёрдамларини таклиф қилишди. Хаттоки икки ўриндиққа эга бўлган велосипед эгаси уни текинга уйига олиб бориб қўйишни таклиф қилди.
Тажриба хулосаси руслар учун жуда ачинарли: россияликларни атрофидагиларнинг ҳаёти умуман қизиқтирмайди. Эҳтимол уларнинг маданиятли одамлар учун тушунарсиз бўлган халқаро саҳнадаги ҳаракатларининг сабаби ҳам айнан мана шундадир.
ЎХҲ ахборот бўлими