O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рус тили исканжасидаги ўзбек илм-фани ҳақида

Рус тили исканжасидаги ўзбек илм-фани ҳақида
728 views
17 August 2022 - 13:07
Ўзбекистондаги ақллар кўчишининг сабабларидан бири ҳам аслида тил бўлади.
Чунки Ўзбекистонда ўзбекчанинг илмий мақоми йўқ. Илм фан рус тили монополоясида қолган. Ўзбекча қилинган илмий тадқиқот натижалари ҳеч қачон ҳукумат назарига тушиб амалиётга жорий қилинмайди. Чунки уларга русча матн беришингиз керак.
Энди русча тадқиқотларнинг савияси ҳақида икки оғиз сўз.
Ўтган асрда илмий изланишлар методикасида учта катта йўналиш бор эди. Америка минтақаси (Шимолий ва Жанубий) йўналиши, континентал Европа ва Социалистик методика.
Иттифоқ парчалангандан сўнг бу минтақа йўналиши аста секинлик билан континентал Европа методикаси сари бурилишни бошлади. Лекин бу жараён пала партиш, аралаш қуралаш бўлиб кетди.
Бугун Ўзбекистондаги илмий изланишлар методикаси ҳалиям совет қолибидан чиқиб кетолмаган. У методика бир вақтлар илғор бўлгани билан 90 йилларда бутунлай ривожланишдан тўхтаб қолган. Бугунги давр талабига жавоб бермайди. Ўрис илмий изланишларидан андоза олиб ўрисча тадқиқот қиладиган ўзбекларнинг ишлари ҳам шу қолип ичида. Савия жуда паст.
Оддий мисол PhD ни доктор сифатида тан олмайдиган Ўзбекистонда биронта эски услубдаги докторлик (номзодликдан сўнги) диссертациясини таҳлил қилсангиз нари борса 350 бет, 60-70 минг сўздан иборат.
Европада ёқланган оддий магистрлик диссертациялар ҳажми 100 минг сўздан ортиқ ва мингдан зиёд ҳаволага эга. Энг ёмони Ўзбекистондаги исталган докторлик диссертациясини олиб Турнитин дастурида плагиатдан ўтказсангиз камида 50% ўғирлик чиқади. Бу ўғирлик ҳам асосан 70-80 йиллар совет илмий ишларидан олинган. Чунки сўнги 30 йилда Россияда ҳам илм фан ўлган. Хуллас Ўзбекистондаги илм фан рус тили монополиясидан қутқарилмаса яна ўша советча қолип ва плагиаризм давом этаверади. Гап тамом.
Манба: facebook тармоғи