РУҲДАГИ ТАЪҚИҚ БЕЛГИСИ
Азиз ёш бўлган ва ёш бўлишдан воз ечган ижодкорлар!
Бугун биз гўзал эврилишлар даврида яшаяпмиз.
Биз яшаётган замон биздан жасур, ҳеч бўлмаганда жасурликка даъвогар Сўз кутмоқда.
Муҳтарам Президентимиз ўзимизни ислоҳ қилиш, ривожлантириш ҳақида қайта қайта гапирмоқда. Демак, Рост сўзнинг қаддини кўтарар фурсат етди.
Биз Масковда “Русское зарубежье” деган фан ўтардик. Бу хориждаги рус адабиётига бағишланган эди.
Бизда-чи, бизнинг ҳам ахир Катта бир адабиётимиз хорижда-ку!
Мен маслаҳатгўйликни ёмон кўраман. Бироқ энди Устоз айтганидек тиллатобутлардан сакраб тушар вақт етди, тилла бўлмаганидан ҳам.
Ўзингиздаги рост сўзни уйғотинг, жасур сўзни бошини кўтаринг.
Президентимиз уйғоқликка чорлаётган бир замонда таъқиқ адабиёти бўлиши мумкинми?
Руҳингиз ва шуурингиздаги таъқиқ белгисини кўчириб ташланг!
Хориждаги Ўзбек адабиёти қиёфасини кўрсатадиган эссе ва мақолалар ёзайлик. Юракдаги ботир сўз теварагида жамланайлик! ! !
Havvo Muzdalif