Шоир, 20 аср Ўзбек адабиёти тарихида вертикал ҳолатни эгаллаган ва бу ҳолатдагилар билан бир позицияда турган адабиётчилар рўйхатини тузган.
Ҳамда вертикал ҳолат нималигини билмайдиган ва позициясиз адабиётчиларнинг-да рўйхатини тузади. Ва бу каби фикрларни Ҳукмнома- (Книга приговоров) деб номлайди.
90 йиллар бошида бошқа зиёлилар ҳам позицияда турганда бугунги ночор ва тубан аҳволга тушилмас эди. Мамлакат йўлини топиб олган бўлар эди.
Чунки ўша вертикал ҳолат ориентир эди.
Шу ўткан 2-3 йилда бўшлиқ пайдо бўлганди. Бундан зиёлилар фойдаланиб, ҳолат пайдо қилишлари керак эди. Улар маиший гаплардан нарига ўтишмади. Ориентир кўрсатишга ожизлик қилишди.
Мамлакат Яна йўлсизлик гирдобига тушди.
Рауф Парфи ҳақ бўлиб чиқти. Aфсус.
Рауф Парфи тузган бу рўйхатни илмий тушунтириб берадиган бирор адабиётшунос йўқлигини яхши биламиз.
Шоирнинг ўзи охирги суҳбатларидан бирида айтганидек:”Бизни англайдиган бирор бир адабиётшунос йўқ”.
РAУФ ПAРФИ: ” Бир тоифа шоирларимиз, минг афсуски, айни чоғда миллатнинг аҳволини кўра олмаяпти. Кўру кар одамлардек бўлиб, миллатимизга хизмат қилмаяпти. Улар унвону мансабларга эришди, аммо имон-эътиқодини бой берди. Улар ҳазрат Навоийни унутди. Шу нуқта назардан ҳам бундайларни шоир ҳисобловчилар учун мен мутлақо шоир эмасман.”




Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?