“Андижон қўзғолони” нинг асл негизи ҳам аслида тадбиркорлар ва халққа қилинаётган зулмдан бошланганди. Фақат у пайтда ҳокимлар копейка эди. МХХ ҳаммани ёстиғини қуритарди. Замон ўзгариб МХХчилар итдек хорланишиб биров бир тийинга олмайдиган бир лайча каби у ерда, бу ерда сассиқ ҳид чиқаришдан бошқасига ярамай қолди.
Одамлар ич ичида йиллаб сақлаб келган нафратини очиқчасига айта оладиган вақтлар келди мана.
Тўғри, ДХХ бўлиб бироздан кейин яна қутуришни бошлашяптику, лекин олдингидек ҳокимият тўлиқ буларнинг қўлига ўтиб кетмаган ҳар ҳолда.
Хуллас, мана шу давлатнинг бир тизимининг аҳволи бошқа бир тизимига сабоқ бўлмаяпти афсуски. Ҳокимлар ҳам ўзларини бамисли бир фиръавндек, худдики ўлмайдигандек ҳис қилиб юбормоқдалар. Агар вақтида кўзини очиб, халқни қақшатишни тўхтатмаса кейинги “қўзғолон” негизига аниқ сабабчи бўладилар. Фақат олдинги сафар халқ анча қўрқув ва уйқуда бўлганлиги сабабли бу қўзғолон Андижон аҳли учун фожеа билан тугаганди.
Лекин ҳозир инсонлар анча уйғоқ ва сергак. Чунки халққа умид бахшлаб, “уйғонинглар!”, “қўрқманглар!” деб президентни ўзи одамларни туртиб уйғотди.
Энди халойиқ қўзғолон қилса бу ҳукумат учун фожеа билан тугаши аниқ.
Кўр ҳассасини бир марта йўқотади, деган мақол ўзбекларга айтилмаган бўлсада, олдинги хатолардан тўғри хулосаларни чиқариш кераклигини Ўзбекистон ҳукуматига яна бир бор эслатмоғимиз лозим.
Дилобар Эркинзода