O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Савдо

Савдо
143 views
25 February 2018 - 6:00

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

Таҳририят

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ОЙДИНЛИК” КИТОБИДАН

МАСЛАҲАТ

Вазифангни айтиб таништирдилар,
Яъни — манфаатли қисмингни.
Қистириб ўтдилар гап орасида
Туғилганда отанг қўйган исмингни.

Иложи борича ўлмаслик керак,
Бўлмаслик лозимдир бу элда нобуд.
…Айтиб йиғланади марҳум мартабанг
Кўтарилар мансаб юкланган тобут.

* * *

САВДО
Абдулла Қодирийни ўйлаб

Ватанни сотаман. Олинглар.
Қуёш — тилло танга, ой — чақа.
Лекин… булар камлик қилади,
Бўла билмас ҳатто чойчақа.

Ватанни сотаман. Олинглар.
Сотаман ҳайқириб. Сотаман жўшиб.
Баҳосини келишсак бўлгани,
Жонимни бераман ватанга қўшиб.

(давоми бор)