O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сайёҳларга сурат ва видео олишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Сайёҳларга сурат ва видео олишга қўйилган тақиқ бекор қилинди
146 views
07 February 2018 - 8:13

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда сайёҳларга қонунчилик билан тасдиқланган рўйхатдаги объектлардан ташқари жамоат жойлари, бинолар ва бошқа объектларни суратга олишга қўйилган чеклов олиб ташланди.

Президент томонидан имзоланган “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан бундан буён сайёҳларга видео олишга ҳам рухсат берилади.

Хабарда айтилишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси суратга ва видеога олиш тақиқланган объектлар рўйхатини тайёрлади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этди.

Шу кунгача Ўзбекистонда маъмурий муассасалар, вазирлик ва давлат органлари жойлашган бинолар , саноат корхоналарини махсус рухсатномага эга бўлмай туриб суратга олиш тақиқалнган эди.

“Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкатига халқаро рейслар учун чипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат берилди.

ЎХҲ хабарлар бўлими