“Жамоат назорати” (“Общественный контроль”) гуруҳида Самарқандда яшовчи фуқаро томонидан доимий равишда электр энергиясининг ўчириб қўйилиши ва газнинг йўқли ҳақида шикоят келиб тушди, деб хабар беради uz24.
Мазкур хабарни қолдирган гуруҳ аъзосининг сўзларига кўра аҳоли турар жойларида газ умуман йўқ, чироқни эса мунтазам ўчириб қўйишади. Бу ҳам етмаганидек ҳар йили қишда уйлардаги иситиш тизими ҳам ишламайди. Бироқ Шунга қарамасдан ҳар ойда коммунал хизматлар учун ойлик маошдан ушлаб қолинади.
Мазкур мавзу муҳокамасида гуруҳ иштирокчиларининг жуда кўпчилиги ўз шархларини қолдиришган. Уларнинг сўзларига кўра бундай аҳвол кўҳна пойтахт аҳолиси учун одатий ҳолга айланган. Газ билан боғлиқ муаммо фақат расмийлардан биронтаси ёки ҳориждан бирон вакил келган вақтдагина вақтинча ҳал қилинади.
Хабарда келтирилишича, 2011 йилдаёқ аҳолининг нима учун газ ва чироқ йўқлиги ҳақидаги саволларига тўғридан-тўғри эфир орқали жавоб бераркан Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев шаҳарда газ ва чироқнинг оммавий равишда ўчириб қўйилишини адолатсизлик деб атаган.
Бироқ шунга қарамасдан масала тўлалигича ҳал бўлгани йўқ.
Сўз ўрнида айтиш жоизки, Самарқанддаги газ ва чироқ муаммоси одамларни шу қадар ташвишга солганки ҳатто Google қидирув тизими энг кўп изланадиган сўзлар сифатида кўрсатмоқда.
ЎХҲ ахборот бўлими