“Озодлик” радиосининг хабар беришича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати 30 октябрдан бошлаб Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналишида доимий парвозларни йўлга қўйган.
Расмий хабарда айтилишича, парвозлар Airbus А320 ва Boeng 757 самолётларида ҳафтанинг ҳар душанба кунида, 16 ноябрдан бошлаб эса ҳар пайшанба кунлари ҳам амалга оширилади.
Бундан ташқари авиаширкат Жанубий Корея пойтахти Сеулга парвозлар сонини ҳафтасига беш марта қилиб кўпайтирди. Авиаширкат 2017 йил охиригача Олмаотага йўналишидаги қатновлар ҳар куни амалга оширилишини режалаштирмоқда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёнинг 23та давлатига 52 йўналишда парвозларни амалга оширади.
ЎХҲ хабарлар бўлими