O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Самарқанддан мактуб

Самарқанддан мактуб
23 views
26 March 2013 - 12:59

images (59)Мен Самарканд вилоятининг Қўшробот туманида яшайман…

Бу йил туманда қиш бўйи энергия муаммоси бўлиб келди. Бундан ташқари газдан фойдалана олмаганимиз етмагандай, электр токини ҳам узиб қўйилган… Декабрь ойида неваралик бўлдим. Қиши билан чақалоқни совуқдан асраш учун нималар қилмадик дейсиз…

Бизку ўзимизни ўраб чирмаб бир бало қилиб совуқдан сақланармиз, лекин чақалоқчи…  Кечаси билан газ муаммолиги етмагандай светни ҳам эрталабгача ўчириб қўйишди…

Бориб тумандаги Электр тармоқлари бўлимига борсанг, хозир хамма жойда “экономика” деб дағ даға қилишади…  Агар электрдан ва газдан хеч қандай қарзимиз йўқку…  Нимага ундай қилишади…  Хозир 3 ойлик касал неварамни олиб Шахарма шахар чопиб юрибман. Айтингчи нима қилиш керакки, биз ҳам одамга ўхшаб яшасак?

Қадим замонлар қайтиб келаяптимикин деб ўйлаб қоласан… Энди болаларимиз шам ёруғида китоб ўқийдиган, аёлларимиз тикиш қиладиган замон келдими…?

Бу йилдан мол тезагини йиғиш тараддудидамиз… Уйга энди эски даврдагидай ўтин печларини қурамиз шекилли.

Самарқанлик фуқаро