Шу кунларда Самарқанд шаҳрида чироқ кунига 20-30 марталаб ўчяпти, дея хабар беради журналист Тошпўлат Раҳматуллаев.
Баъзан электр 3-4 дақиқага берилади ва шундан кейин яна узиб қўйилади. Электр линияси зарарланса ёки трансформатор ишдан чиқса, аҳоли 3-10 кунлаб ёруғликсиз қолади.
“Бу ҳолатнинг одамлар кайфиятига, муассаса ва корхоналар, жумладан, банклар, касалхоналар, туғруқхоналар, болалар боғчалари фаолиятига қанчалик салбий таъсир кўрсатиши ҳақида гапириб ўтирмайлик. Яна бир ҳолат: светофорлар ишламагани учун чорраҳаларда таҳликали вазиятлар юзага келяпти, – дейди Т. Раҳматуллаев.
Журналист Андижон, Бухоро, Жиззах ва Тошкентдаги танишларига қўнғироқ қилиб, у ерларда вазият Самарқанддаги каби ёмон эмаслигини ўрганган.
“Будай бемазагарчилик қачонгача давом этади? “Ўзбекэнерго” ДАКнинг бундан хабари борми? Нима учун бундай ҳолат айнан Самарқандда юзага келган? Балки, юқоридагилардан кимдир бизнинг вилоятда қуёш электр станцияси ишга тушиб, ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлаётгандир? Унгача самарқандликлар азоб чексинми? Электр станцияси қурилиши тугашини 5 йил кутишга тўғри келади. Бу аҳоли учун оғир синов эмасми?” – дейди журналист.
Тошпўлат Раҳматуллаев


Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ