Самарқанддаги муҳбиримизнинг хабар беришича, бугун – 17 август куни соат тахминан эрталабги 10-11 ларда Алишер Навоий номли Самарқанд давлат университетида ёнғин содир бўлди.
Бундан бир неча кун олдин, 12 август куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган чинни бозорида содир бўлган ёнғин оқибатида бозорда жойлашган савдо дўконларининг деярли ярми ёниб кул бўлган бўлса, ёнғин гувоҳларининг айтишича Университетнинг юзлаб хоналари бўлган тарих ва математика факультетлари жойлашган биносининг иккинчи қаватида содир бўлган ёнғиндан ўнтача хона жиддий зарар кўрган.
Гувоҳлар ёнғинга қарши ишлатиладиган техник воситаларнинг ўз вақтида етиб келгани туфайли талофат кўлами кенгайишининг олди олинганини айтишмоқда.
Ёнғин содир бўлган бинонинг ички ишлар идораси ходимлари томонидан жиддий қуриқланаётгани боис мухбиримизнинг ёнғин содир бўлган жойга яқинлашиш ва қўшимча маълумот олишига имкони бўлмади.
ЎХҲ ахборот бўлими