O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Санкциялар оқибати. Алишер Усмонов Apple ва Facebook акцияларидан қутилди

Санкциялар оқибати. Алишер Усмонов Apple ва Facebook акцияларидан қутилди
20 views
18 March 2014 - 16:55

usmanov-facebook-va-appleРоссиядаги энг бадавлат киши Алишер Усмонов қўлидаги АҚШнинг икки компанияси – Apple ва Facebook акцияларини сотиб юборди. Бунинг ўрнига у ўз маблағларини Хитойнинг технология компанияларига йўналтиради. Бу ҳақда USM Advisors раҳбари Иван Стрешинский Bloomberg агентлигига билдирган.

“Бизнинг хорижий интернет инвестицияларимиз портфелида Хитой компаниялари улуши тахминан 70–80%га тўғри келади”, – дейди Стрешинский. Маблағларнинг катта қисми Alibaba.com, JD.com ва шу каби бир қатор компанияларга йўналтирилади.

USM Advisors раҳбарининг сўзларига кўра, А.Усмонов ўзидаги Apple акциялари пакетини яқиндагина сотиб юборган ва Facebook’даги улушини ҳам мунтазам камайтириб келаётир. “Хитой интернет-компанияларига ётқизган сармояларимиз ҳам худди Америкадагидай, ҳатто ундан-да кўпроқ даромад келтиради, дея умид қиламиз”, – дейди у.

Айтиб ўтиш керакки, 2013 йил охирида Алишер Усмонов Apple’нинг 100 миллион долларлик акцияларини сотиб олган эди. 2014 йил эса у Форбес версияси бўйича энг бой россияликка айланди. У сармоя киритаётгани Alibaba Group Хитойдаги энг йирик интернет савдо майдони бўлиб, унинг қиймати 140 миллиард доллардан ортиқ саналади.

ЎХҲ хабар маркази