O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сарупо

Сарупо
171 views
13 January 2018 - 5:00

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

САРУПО

«Олинг. Маҳалламиз аҳлидан. Холис…»
Тушунмади. Лекин чопонни кийди.
«Одоблироқ бўлинг энди. Илтимос».
Тилини тийди.

Чопонмисан чопон. Асл беқасам.
Қуёшда товланиб таратар нурлар.
«Муборак бўлсин, ҳо, муборак бўлсин».
Духобадан жияк. Ипакдан қурлар…

Тўйларда ғалва йўқ. Зиёфатлар тинч.
Оқсоқол хотиржам. Ҳеч ғам емайди.
Ёмонга ёмонсан демайди ҳеч ким,
Аблаҳга аблаҳсан демайди.

Ҳамма оғиз-бурун ўпишган. Ялло.
Фалонга «фалон» йўқ, пистонга «пистон»
Апоқ-чапоқ ҳатто ит билан мушук,
Хуллас калом, олам гулистон.

«Наҳотки, сарупо қилгандим тамаъ»
У бирдан жирканди. Дили ғашланди.
— Ол-е чопонингни!…
улоқтирди у.
Яна бошланди.

(давоми бор)