O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Саудия Арабистони ажратган квотадан Ўзбекистон фойдаланмаяпти. Ҳаж 2013.

Саудия Арабистони ажратган квотадан Ўзбекистон фойдаланмаяпти. Ҳаж 2013.
25 views
05 September 2013 - 14:49

mecca-kaaba  Марказий Осиёнинг энг кўп мусулмон аҳолиси яшайдиган ва Ислом қаттиқ назорат остига олинган Ўзбекистондан ҳар йили 4000 атрофида мусулмонлар Ҳаж зиёратига боришади. Бу кўрсатгич ўз меъёридами, ёки? Албатта  меъёрида эмас, сабаби Саудия Арабистони Марказий Осиё давлатларига  ҳар йили 1миллион одамга 1000та квота беради. Демак, Ўзбекистонда 30миллион аҳолига 30000квотани Саудия бера олади, лекин давлат Ҳаж сафарига биринчи марта 5000та квота берилган дейди ва шу кўрсатгичда қолишни маъқул кўради.

Озодликдан олинган хабарда эса “Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати “Ҳаж” ва “Умра” мавсумларида мамлакатга келаётган зиёратчилар Ҳаж ва Умра амалларини мукаммал, ҳеч қандай қийинчиликларсиз адо этишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки харам ҳудудини кенгайтириш ишлари бошлаганлиги ҳамда икки муқаддас шаҳарлар инфраструктурасини тубдан ўзгартириш ишлари кенг кўламда давом этаётганлиги сабабли “Ҳаж-2013” мавсумида зиёратчилари сонини қисқартириш бўйича дунёнинг барча давлатларига, хусусан, Ўзбекистон Республикасига ҳам расмий маълумот юборди”, дея хабар тарқатган Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси, дейилади.

Дин ишлари бўйича қўмитага кўра, 2013 йил муқаддас Ҳаж зиёратига бориш учун ариза топширган ўзбекистонлик мусулмонларнинг рўйхати қисқартирилмоқда.

“Қисқартириш масалалари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ҳайъатлар томонидан адолат ва инсонийлик тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.

Бундан олдин ҳам Ўзбекистон ҳукумати Ҳажга борадиган ўз фуқаролари сонини сунъий қисқартираяпти, дея танқидларга тутилган.

Ўз навбатида бу вазиятдан чиқиш учун оддий одамлар тулли йўлларни излайдилар. Қўшни Қирғизистондан ҳар йили Ҳажга қатнайдиган ҳожибошилар билан келишиб олиб, уларга кўпроқ миқдорда пул беришади. Эвазига ҳожибошилар Қирғизистонда ҳужжатлар тайёрлаб уларни ҳам зиёратга олиб боришади.

Қирғизистон Мусулмонлар Қўмитаси етакчиси Бақит Нурдинов бу йил Ҳаж мавсумида порахўрлик янада авж олганини айтади. Сабаби, яқинда  қўшни Ўзбекистон фуқароларининг 40 нафарига Қирғизистонда қалбаки паспорт тайёрланган. У паспорт эгалари эса Қирғизистонга ажратилган квоталар ҳисобига Ҳажга боришадиган бўлган. Аслида Ўзбекистоннинг ўзида квота етарли, ундан  тўлиғича фойдаланилмаяпти  аксинча у ҳар йили давлат томонидан чекланади.

Бундай ишларга ким мажбурлаяпти оддий одамларни? Диктаторнинг жирканч сиёсати! Унинг ўз халқи билан иши йўқлиги. Уларнинг муаммолари, дардлари билан ўртоқлашмаслиги!

Чарос