Ислом умматининг таниқли олимларидан бўлган Шайх Сулаймон Улвон Саудия режимининг “айтганларимизни қабул қилсанг 15 йиллик жазо муддатини бекор қиламиз” деган таклифига “бошимни кессанглар ҳам мен буларни қабул қилмайман” деб жавоб берган. Шайхнинг ҳаётини ўрганадиган бўлсак, унинг шахс сифатида 1990-йилги Кўрфаз Инқирозидан бугунги кунгача давом этиб келаётган режим ва мухолифат ўртасидаги алоқаларга ойдинлик киритувчи эканлигини кўрамиз.
Шу йилнинг август ойида 15 йил қамоқ жазоси олган олим Шайх Сулаймон Улвонга режим икки нарсани эълон қилса озод қилинишини ва тергов-суриштирув ишларини тўхтатилишини таклиф этган:
1. Саудия бошқарувчиларининг машруъ Мусулмон бошқарувчилар эканлиги;
2. Саудияда қонунларнинг шариатга мувофиқ эканлиги, қиролнинг ўзи чиқарган қонунлар эмаслигини.
Сулаймон Улвон эса бу таклифга “Бошимни кессанглар ҳам мен буларни айтмайман” деб жавоб берган.
Шайх ёшлик пайтларидаёқ илмий давраларда буюк шуҳрат қозонди, охирги йилларда эса халқаро миқёсда танилди. Хоссатан ҳадис илми соҳасидаги илми билан машҳур олим ибн Ҳажар Асқалонийдан (1372-1448) кейин бугунги давримизгача яшаган энг буюк ҳадис олими дея эътироф этилмоқда.
Шайх Саудия Арабистонининг Қосим вилояти маркази Бурайдада 1969-йилда оиладаги 9 ўғилнинг 4-си бўлиб туғилди. Улвон кичик ёшларидан эътиборан диний илмлар ола бошлади.
14 ёшида мамлакатдаги мактаб таълимни тарк қилди ва дин уламоларидан дарс олди. Дарсларини интизомий шаклда дарс халқаларига қатнашиб давом эттирган Улвон, ўша йиллардан бошлаб ҳифзи, закийлиги, тунушиш кенглиги билан атрофдагиларни ҳайратга солди. Диний таълимининг илк йилларида Қуръони Карим билан бир қаторда Кутуби Ситтани (6 ҳадис китоби: Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн Можжанинг саҳиҳ ҳадис тўпламлари) ҳадис матнлари ва санадлари билан ёд олди.
Кейинги йилларда “Кутуби Тисъа”ни (Тўққиз ҳадис китоби, “Кутуби Ситта”га қўшимча Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Муснади, Доримийнинг Сунани, Моликнинг Муваттоси) ҳадис матнлари ва санадлари билан ёд олди. Бундай ҳадис ёд олиш сўнгги асрларда хеч кўрилмаган эди. 1990-йиллар бошидан эътиборан олимлар уни ҳадис илмида дунёнинг энг буюк олими деб атай бошлади. Улвон бундан ташқари диний соҳада қомусий манба ўлароқ қабул қилинган кўп сонли диний асарларни ҳам ёд олди.
Улвон ўша йилларда ўзига берилган диний саволларга берган жавобларида ҳадисларнинг ҳаммасини бутун келиш йўллари, санадлари, машҳур ровийларнинг ҳадис ҳақидаги фикрлари билан нақл қиларди. Бундан жуда кенг бир ҳофиза ва ёдлаш қувватини ўзида мужассам қилган дунёда ягона олим эканлиги келиб чиқади.
У жуда ёш пайтларида ўз туғилиб ўсган юрти Бурайдада жума кунларидан ташқари ҳафтанинг ҳар кунида бомдод, пешин ва шом намозларидан сўнг дарс беришни бошлаган. Шунингдек ўзи ҳам таълимини давом эттирган. Улвонга анча йиллардан кейин ўша пайтларда бир кунда неча соат дарс билан машғул бўлардинг деб сўрашганда “15 соат” деб жавоб берган.
1990-92-йиллар орасида ҳадис илми соҳасида янги даражадаги илмий фаолият учун Мадинага борди. Бу ерда ҳадис олимлари билан кенг равишда илмий ишлар олиб борди. Улвон 1992-йилда Мадинанинг энг буюк ҳадис олими ўлароқ қаъбул қилинган Ҳаммод Ансорийдан (1924-1997) бутун илмий ишлари билан боғлиқ ижоза олди.
У 1992-йил 23 ёшида Мадинадан Бурайдага қайтди ва бу шаҳардаги олдин имомлик қилган масжидини даъват ва академик изланишлар марказига айлантирди. Бурайдаликлар Улвонни жуда яхши кўришарди. Йиллар сўнгра эса унинг довруғи атрофдаги туманларда, кейинроқ эса бутун Арабистон бўйича, кейинчалик эса халқаро майдонда тарқалди.
Бу даврда ундан дарс олган жуда кўп шогирдлари кейинчалик Арабистон ичкарисида ва ташқарисада Оламий Жиҳод Ҳаракати сафларидан жой олдилар. 2013-йил декабр ойида Вазиристонда инсонсиз учоқ ҳужумида шаҳид бўлган Холид Ҳусайнан ҳам Улвоннинг дарсларига қатнашганлиги ва Улвоннинг Ҳусайнанга мафкуравий томондан жуда катта таъсири бўлганлиги маълум.
Қўлга киритган ютуқлари сабабли 1990-йилларнинг бошида илмий давраларда буюк бир муҳаббат ва ҳурмат қозонган Улвон ҳақида Арабистоннинг бошқа бир олими ва айни пайтда Улвоннинг устозларидан бири бўлган Ҳаммуд бин Уқла Шуайбий шундай деган: ”Кўп сонли илм аҳли билан бирга бўлдим аммо мен ҳаётим бўйича Сулаймон Улвон қадар кенг тушунчали, ҳифзли ва чуқур илм соҳиби бўлган бирор кимсани кўрмадим”.
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин Улвон ҳақида ўзига келган ижобий маълумотларга кўра 1995-йил бошларида телефон орқали унга боғланиб баъзи фиқҳий масалаларни муҳокама қилиб, уни синаб кўради.
Улвоннинг жавобларига ҳайрон қолган Усаймин, “Бурайдадаги 26 ёшли ёш олим” афсонасини тасдиқлайди ва Улвон билан алоқасини кучайтиради. Бу вақтда Усаймин ҳадис санадлари ва матнлари ҳақидаги ҳамма саволларида фақат Улвонга мурожаат қилди ва унинг илмидан қониқиш ҳосил қилди.
1995-йилда Усаймин машҳур асари “Ал-қовлул-муфид ъала Китабут-Тавҳид” исмли асарини Улвонга жўнатиб, ундан китобни синчиклаб тадқиқ этишни ва мулоҳазаларини билдиришини сўрайди.
Улвон Усайминга, китобни ёқтирганини, китобда 30 жойга ишора қилиб мулоҳазаларини билдирганини, бу қисмларини ўзи белгилаган равишда ўзгартирса яна ҳам фойдали бўлишини айтади. Усаймин Улвоннинг мулоҳазаларини ҳақли деб топади ва китоб иккинчи нашрда Улвоннинг тадқиқи ва тузатишларидан ўтди шаклида босилади.
1994-йилдан эътиборан Саудия режими ўлка ичидаги исломий мухолифатни ҳадаф қилиб босқинлар уюштирди.
Саудия режими 1996-йилдан эътиборан Шуайбий атрофига тўпланган мусулмонларни “Шуайбий мадрасаси” дея номлади.
Улвон ҳам бу мадрасага дохил эди. Шу сабабли Улвоннинг ҳам Саудия режими томонидан ҳадаф олиниши ҳеч ким учун кутилмаган ҳол эмас.
Манба: Facebook.com