O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сафларингизни белгиланг

Сафларингизни белгиланг
201 views
02 January 2020 - 14:55

САФЛАРИНГИЗНИ БЕЛГИЛАНГ!

Ботил(ёлғон)нинг энг қўрққан нарсаси ҲАҚ!

ҲАҚ унинг қаршисига келса, унинг асл башараси очилади, асл баҳоси кўринади.

Ботил, зулм ўзининг, Ўзбекистон мисолида, дхх, миб, ииб, мг каби тиргаклари билангина тик тура олади, бир муддат яшай олади. Бу “тиргак”ларсиз у ҳеч ким ва ҳеч нарса эмас ва зумда қулаб кетадиган, заифдир.

Лекин, тарихда Фиръавн, Намрудларда бўлгани каби, бу зулм суянчиқларининг ҳам ҳалок бўлиши белгиланган муддат бор.

АЛЛОҲнинг ҳукми келганида уларни ҳеч нарса қутқариб қолаолмайди.

Инсоният тарихида унинг кийими шакли, таоми шакл, тури, турар манзиллари шакл шамойиллари, минаётган маркаблари хиллари ўзгарар экану, аммо, инсоннинг моҳияти, феъли ўзгармас экан.

Авваллари, фиръавн, намруд, доро ва ипмераторлар бўлса, ҳозир, президент, бош вазир ва яна бошқа балои баттарлар.

Авваллари, Пайғамбарлар, Набий алайҳиссаломлар бўлишган бўлса, ҳозир Уларнинг ворислари бўлган, Ҳидоятдаги, ҲАҚни гапириб, амал қилувчи, Олимлар.

Фиръавн ва президентлар АЛЛОҲнинг ҳукмларига қарши туриб, УНИНГ бандаларига зулм қилишди ва қилишмоқда ва ҳамда, ҳар бири ўз маконида Фиръавн каби, сўзи ва амаллари билан “худо”ликни даъвосини қилди ва қилишмоқда.

АЛЛОҲ ДИНнинг ҳақиқий Олимлари ва солиҳлари эса қувғинда, қамоқларда, сиқувда ҳамда Халққа душман сифатида кўрсатилишида давом этмоқда, ҳудди Пайғамбарлар алайҳиссаломлар ҳаётида бўлгани каби.

Кураш ҚИЁМАТга қадар давом этади.

Қайсиларининг сафида яшаб, курашиш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида.

ҚИЁМАТ КУНИда Ҳақ билан ботил, Пок билан нопок ажратилганида, ҳар ким ўзи танлаган жамоати сафида тирилтирилади.

АЛЛОҲ бизни Дунёда ҳам, ОХИРАТда ҳам Пайғамбарлар ва Солиҳлар сафида қилсин!

Абдуллоҳ Низомиддин

Facebook.com