O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Севгининг бир сонияси

Севгининг бир сонияси
206 views
17 September 2017 - 6:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

СЕВГИНИНГ БИР СОНИЯСИ

Сен – Қушсан,
Хабаринг йўқ сенинг бу сирдан ҳали.
Титраб қарайдирман қанотларингга,
Ахир сен вақтнинг ҳар бир мaҳали
Мумкин тушунмоғинг машъум сирингга!
Хайрият, сен бундан куляпсан,
Сўрадинг: «Бу сенга кўринган тушми?»
Хайрият, кўзгуга тикиляпсан,
Фаришта чеҳрадан тополмай қушни.
Мен сени тутмадим. Ўрадим фақат,
Ожиз хаёлларим тўрини ёзиб.
Йўталиш – бу бахтни ҳуркитмоқ абад,
Қўлни теккизмоқлик сенга – бу орзу…
Сенинг қанотларинг қўрқитар мени,
Осмоннинг кенглиги – ундан ҳам баттар.
1975

(30)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (29-саҳифа.)

(давоми бор)