O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сенинг лабларингда табассум кўрсам

Сенинг лабларингда табассум кўрсам
141 views
22 March 2016 - 4:00

странник-в-пустыне-730x519

Сафарбар

Битта мушук учун сичқон кифоя,
Кучук бир кунида суяк топса, бас
Билмам, тикан ўйлар қандай бир ғоя –
Ҳаёт ҳар махлуқда этар турфа акс.

Бугун кўзларимга кўринмас чирой,
Бугун вужудимда қувончга жой йўқ.
Ўтган умрим томон мен қарай-қарай,
Юракка қададим ранги алвон ўқ.

Шикаста қиёфа, ғамбода боқиш –
Балки қалби синган бир аёлдир у;
Гўё томиримга оловлар ёқиб,
Тутар қўлларимга бир қучоқ қайғу.

Энди тун ва куннинг ранги битта хил,
Шиддатим олдида ҳислар ҳоли танг.
Зотан, ўзимдан ҳам эрур қадрли
Афтода термилган муштипар Ватан…

*****

Ичикиш

Сенинг лабларингда табассум кўрсам,
Кўзларинг порласа офтоб мисоли…
Қалбинг хуш ниятни гулдек ўстирса,
Холи бўлса қора тикандан ҳовлинг…

Қуёшга юзланса деразаларинг,
Пешонангни ўпса ҳар куни қибла…
Сира беркилмасдан дарвозаларинг
Тонгда дуолардан терсайдинг тилла…

Дунё эгилса ҳам қошингга келиб,
Бир дам бузилмаса виқоринг тахи.
Нуринг ўчирмасдан ёлғонлар ели,
Ўзингда яшасанг – шу менинг бахтим.

****

Гўрўғли