O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сенинг сари йўл босаман мен

Сенинг сари йўл босаман мен
128 views
01 April 2016 - 5:00

slovo_picЭҳсон

Шундай ишларинг борки,
Яширасан ҳамма-ҳаммадан.
Шундай тушларинг борки,
Бу тушларга йўлиқмай дея
Чўчиб, писиб қадам босасан –
Чека-чека, пана-панадан…

Унутмоқни истаган мутлоқ
Онларингга ҳисоб йўқ ҳисоб.

Қани эди хайр ишларингни
Худди шундай
унутсанг эди то Маҳшарда
юзлангунингча!
Яширсанг эди–
Ҳатто ўзингдаги хира ўйлардан!..

*****

Сен

Бутун олам бегона бўлса,
Ҳатто бегонаман ўзимга ўзим.

Одамзоднинг кўзларидан,
Сўзларидан қочгим келади.

Бир бурчак топилмас
Сал-пал қизиқроқ, салгина қизиқ.

Барча йўллар ёпиқ,
Барчаси ёп-ёпиқ

Бошимни кўтариб
Айланаман тўрт томон боқиб.

Сенинг йўлинг бордир фақат –
Сенинг йўлинг.

Бегоналар ичидан қутқариб олар
Сенинг меҳринг бордир – Сенинг меҳринг.

Сен ўзингга чорласанг мени –
Қўрқаман  мен худди гўдакдек.

Айб иш қилиб борганидан сўнг
Не ҳукмга юзланишин билмас гўдакдек.

Аммо Сенинг лутфингга ишониб,
Кўз тутиб Сенинг меҳрингга,

Қалбим тўла таскин,
Қалбим тўла ишонч –

Сенинг сари йўл босаман мен.

*****

Тажрид

Очиқ юрагимга кириб келди у,
Барча чиқиб кетди очиқ юракдан.
Шамол елиб келди тилида ёҳу,
Унга, билмам, бунда нима керакдир…

Қўлимни тутди у. “Тур, – деди, – қўпгил”,
Ортидан эргашдим – оқдим мисли сув.
Сенинг уйинг сари етаклаб келган –
Сен менга юборган Тажрид экан у!

*****

Гўрўғли