O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сен билан биргаман ғариб биродар

Сен билан биргаман ғариб биродар
193 views
30 January 2012 - 17:06

Тоғбой Абдураззоқ

МУҲАММАД СОЛИҲГА

Ўзингку курашда, жонинг ҳибсда,
Ажал қиличлари бошингда синар.
Биламан, қасдинг бор маълун иблисда,
Сирли бир синоат, бизларни синар.
Сен билан биргаман ғариб биродар,
Чунки сен хақиқат, Адолат, Шафқат!
Зулматга нур сочган ягона сардор,
Даврнинг байроғи ўзингсан фақат!
Жиҳод майдонида эзилган миллат,
Тузимдан норози, қилишар ҳасрат.
Ана, тонг отмоқда, чекиниб зулмат,
Бардам бўл, оз қолди яқиндир нусрат!

27 01 2012

КАРВОН ИЗИГА ҚАЙТСА

Сакрай олмай дарахтдан, илиндинг бутоғида,
То абад қолдинг энди, аросат ботқоғида.
Аён бўлди ҳаммага ишончсиз одамлигинг,
Куйди калланг тиржайиб, бу ҳаёт “учоғида”.
“Қўл югуриги ошга, тил югуриги бошга…”
Бошга бало ортиирдинг, ўзга юрт қучоғида.
Имконинг бўлса ҳамки, киролмайсан юртинга,
Ёнингда икки паспорт—МХХ қармоғида.
Эртага бошга бало, ёзган асарларинг ҳам,
Ҳар бир сўзинг саноқли “отанг”нинг бармоғида.
Карвон изига қайтса олдинда сўнгги туя,
Ўрнинг бўлар шунда ҳам туянинг пастроғида.
Ғийбат қилсанг-да ғаним, омондир жону таним,
Фақат хақни айтаман мўъминлар ардоғида. 25. 12. 2011

ТОШ ОТАРГА

Маконим ер юзи, дўконим бозор,
Сўзласам фосиқлар ақлдан озар.
Ўзга ном остида изоҳлар ёзар,
Куйканак заифлар тутаб, алҳазар!
Ўнтама қон қусиб, тош отма писиб,
Ё хафа қилдимми, йўлингни тўсиб?
Ўзгани чайнамай, жим юргин қисиб,
Оз қолди борасан, кутмоқда мозор.
Сўкиниб ёзаман, шеърларим қўпол
Акс ҳолда сезмайди, сендайин сапол.
Марҳамат ўқима, ёқмаса, йўқол,
Худойим этмасин сендайларга зор.

08 01 2012