Сенинг хоинлигингда ҳеч қандай шубҳа йўқдир! Чунки сен бир аср аввал Чўлпонни, Фитратни, Қодирийни сотган хоинларнинг меросхўрисан…
Сенинг у хоинлардан фарқинг сен бугун яшаяпсан. У хоинлар Сталин деган жаллодга хизмат қилган эди, уларнинг хўрозқандини сўриган эди, сен эса маҳаллий золимнинг шакарқандини сўрияпсан…
Сенинг отанг мана шу диктатордир, сен шу маънавиятсиз отанинг маънавиятсиз ўғлисан. Худди ўзбек халқига “қорамол” деган аканг каби. Бугун фош бўлдиларинг, аммо отдан тушсаларинг ҳам эгардан тушишни истамаяпсанлар.
Майли ҳозирча эгарда ўтир, ўзингни чопаётган ҳисоблаб, хоинлик ахлатинг билан бир жойда туриб тур. Диктатор отанг эрта индин асфалософинга кетади. Ўша кун сен эгардан ҳам тушасан, адолат маҳкамасига чиқасан, бутун ёлғон далилларинг, мхх нинг эркинлик ва адолат тарафдорларига қарши ёзиб берган, сен фахр билан эълон қилган ёлғон тўла мағзаваларни халта халта қилиб кўтариб келасан адолат маҳкамасига…Жадидларни сотганларни уларга хўрозқанд едирган Сталиннинг ўзи йўқ қилган эди, аммо сен “омадлисан”, сенинг маҳаллий сталининг сени адолатли маҳкамада ҳукм кийишинг учун ташлаб кетади…
Аммо сенинг каби хоинлар учун энг улкан даҳшат охират маҳкамасидир. Агар ҳаммага келадиган ўлим сенинг бошингга келмасдан хоинлингга тавба қилиб, сотқинлигингга иқрор бўлиб, Ҳақ йўлни танласанг не аъло, акс ҳолда ўзингни жаҳаннамда абадий ёнишга ҳозирла. Чунки Аллоҳ хоинларни севмайди…
Намоз Нормўмин
22 март 2013 йил