Суҳбатимизнинг бу қисмида:
М.Солиҳ сизларнинг саволларингизга жавоб беради;
М.Солиҳ қайси мамлакатларда яшади;
М.Солиҳ Каримов таклифини қабул қилмаганига афсус қилмайдими;
М.Солиҳнинг даромади қаердан?
М.Солиҳ Америкадан, Эрондан, турли ташкилотлардан пул олганми;
М.Солиҳни Тоҳир Йўлдош асир олиб, “кочегар” қилиб ишлатганми;
М.Солиҳнинг Шавкат Мирзиёевга муносабати қандай;
М.Солиҳ Конституция қаерда бузилди, деб ҳисоблайди;
Муҳаммад Солиҳ ҳақиқий ислоҳотларни нимада кўради;
М.Солиҳ: Каримов даврига сиёсий баҳо бериладими;
М.Солиҳ Ватанга қайтиши учун қандай монеълик бор;
М.Солиҳ: “Мен афв қилинишим эмас, оқланишим шарт!”;
М.Солиҳ: “Зайниддин Асқаров нега ўлдирилди?”;
М.Солиҳ: “Ўзбек халқи ўзи лойиқ бўлган келажакка эришади”;
М.Солиҳ аёли ва фарзандлари ҳақида.
Ўйлайманки, суҳбатимизнинг барча қисмларини кузатиб бораяпсиз, “лайк” босмасангиз ҳам, “комментарий” қолдирмасангиз ҳам, “поделиться” қилмасангиз ҳам. (Биламан, биз қўрқмай қилган суҳбатни сиз қўрқиб кўраяпсиз, аммо кўраяпсиз, шунга ҳам раҳмат!)
Фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг, уларни Муҳаммад Солиҳнинг ўзи кузатиб бораяпти ва, лозим топса, муносабат ҳам билдиради.
Манба: Karimberdi To’ramurod Youtube канали