O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Сиз билган ва билмаган Муҳаммад Солиҳ” 1-қисм.

“Сиз билган ва билмаган Муҳаммад Солиҳ” 1-қисм.
161 views
11 January 2022 - 22:21

Ўзбекистон президентлигига номзоди қўйилган, шундан сўнг Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган сиёсатчи, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатимизда сиз аввал эшитмаган тафсилотларни эшитасиз. Шоирнинг изтироблари, қувончлари ва аламлари билан ошно бўласиз. Суҳбатимиз давомида Муҳаммад Солиҳ ўзининг янги шеърларидан ҳам ўқиб берди. Суҳбатимиз икки соат давом этгани учун уни ярим соатдан қилиб, тўрт қисмга бўлдим. Умид қиламанки, сизлар учун қизиқарли бўладиган бу суҳбатимизнинг барча қисмларини мароқ билан томоша қиласиз. Иккинчи қисмида: Муҳаммад Солиҳ Каримовнинг таклифини қабул қилмай, унга қандай шарт қўйди; Каримов Муҳаммад Солиҳга “Сиз мени … деб ўйлайсизми?” дегани; Шундан кейин қандай репрессиялар амалга оширилди; Муҳаммад Солиҳ нега депутатлик гувоҳномасини отиб юборган; Муҳаммад Солиҳни ким қамоққа олган эди; Муҳаммад Солиҳ Ватандан чиқиб кетишига сабаб нима эди?

Манба: Karimberdi To’ramurod Youtube канали