СИЗ ЖАНОБ, ЛЎТТИБОЗСИЗ!
Комил Алламжоновнинг баёнотини ўқиб 18 аср Европадаги киборлар, яъни “жентельмен”лар ҳаёти эсимга тушиб кетди.
Ўша вақтдаги “жентельмен”лар бир-бири билан уришса бир-бирини ҳурмат қилиб, бир-бирига лутф қилиб уришади. Масалан, энг ёмон ҳақоратли гапи: “Сиз жаноб, лўттибозсиз” дейди. Хатто хотинини тортволган ё мулкини вайрон қилган бўлса ҳам шартта башарасига мушт туширворолмайди, хезалакларга ўхшаб, нари борса оқ қўлқопини ечиб, ўша қўлқопи билан “их” қилиб рақибининг юзини сийпаб уриб “Сиз жаноб аблаҳ экансиз” дейди, холос…
Нима энди ҳамма шунақа қилиб уришадими?! Ҳой, сен Алламжонов! Менга дўстмисан ё айиққами?! Энг мантиққа зид томони бир киши пост қолдирса-ю кимдир комментда – шарҳда ҳақоратли сўз ишлатса пост эгаси жавобгар бўлса… Файзбоғ жамиятнинг виждони бўлиб қолган-ку! Қанча-қанча масалалар Интернетда чиқишлар сабабли ҳал бўлаяпти-ку! Тушунмадим, менга ўхшаган сўконғичлар нима қилади?!..