O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Синфдошимиз”нинг мақоласи

Айни дамда хориждаман. (тўғирироғи қулман, чунки 1 ойда кунига 11 соатдан, дам олиш кунисиз ишлаб, 15000 рубл маош оламан. Мен билан бир станокда ишловчи РФ фукоролари Влад ва Андрей исмли шерикларим 2га 2 (яъни 2кун иш 2кун дам) ишлаб 28000 олишади.

“Синфдошимиз”нинг мақоласи
152 views
29 December 2012 - 10:51

ЎХҲ “Одноклассники” гуруҳи (http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati) ватанимиздаги ва хориждаги ҳамюртларимиз учун қизиқарли суҳбатлар, баҳс мунозаралар, сиёсий ва ижтимоий масалалар ва муаммоларни ўрганиш майдонига айланди. Бу майдонда эркин баҳс мунозара ва турлификрлилик ўрнакларини ўқишингиз мумкин. Сизларнинг эътиборингизга шундай ўрнаклардин бирини, “синфдошимиз”дан бири ёзган мақолани ҳавола қиламиз.

ЎХҲ “Одноклассники” гуруҳи раҳбарияти

 

Айни дамда хориждаман. (тўғирироғи қулман, чунки 1 ойда кунига 11 соатдан, дам олиш кунисиз ишлаб, 15000 рубл маош оламан. Мен билан бир станокда ишловчи РФ фукоролари Влад ва Андрей исмли шерикларим 2га 2 (яъни 2кун иш 2кун дам) ишлаб 28000 олишади. Шунда ҳам президентидан нолишади, хумпарлар! Шу ерда яшаб тафаккуримда бир нарсани кашф килдим, ўзимча. Бу ердаги дўконларга кирсангиз расталарда турган мева- чеваларга караб кўзларингиз қамашиб кетади уларнинг чиройли ярқираб туришидан. Беихтиёр истеъмол килишни хоҳлаб қоласиз. Олиб еб кўрсангиз бемаза, олма олманинг, нок нокнинг таъмини бермайди. Сабаби қуёш нурига туйинмаган. Ўзбекистондан келтирилган мевалар у даражада чиройли бўлмаса хам, нархи бошка юрт меваларидан қиммат бўлса хам таламон килиб олишади. Чунки мазали, Куёш нурига туйиниб пишган. Яратганнинг беқиёс чеварлигига хамд айтасан киши.

ПАРВАРДИГОР инсондан тортиб дов-дарахт, ўт-ўлан, ҳайвону хашоратларгача жуфт-жуфт килиб яратган. Демак, Она ернинг жуфти Бобо қуёш булса, ердан кукариб чиккан барча нарсалар уларнинг фарзандларидир. Қуёш ернинг барча томонларига бир хил нур сочмаганлиги сабаб уларнинг фарзандларини мазаси хар хил бўларкан. Ҳозирда Ўзбекистон ёшлари хам худди усти ялтирок бемаза меваларга ўхшаб колмокда. Бечора Қуёш хорижда! Фарзандларига нур сочиш учун йилда бир (шунда хам 1 ойга) бориб келади. Юртга кайтаётган биродарларимиз ” уйга етиб олсам асло келмайман бу томонларга” дейишади. 2- 3 ой утмасдан яна пайдо бўлишади. Нега қайтдинг деб сўрасангиз, “топганим тамом бўлди, юртда хеч нарса қилолмадим, пул топишнинг умуман иложи йўк ” дейишади. Базиларига қачон кайтмокчисан деб сўрасангиз, ” у ерда нима қиламан? Қўшнимникига ўғирликка тушаманми” дейишади. Ваҳоланки деярли ҳаммасининг қўлида дипломи бор. Кўплари зўр мутахасислар. Якинда бир устозимни кўриб колдим. Олий тоифали ўқитувчи, жуда билимли инсон. Вокзалда “дворник” булиб ишлаётган экан. Мени куриб шундай хижолат бўлдики устозим, сўз ожиз!

“Устоз, мактабда директор бўлиб ишлаётган эдингизку, нима бўлди?”, деб сўрасам ” э…ишлолмадим, мудир порахўрликка даъват килди, уни ҳам тушуниш керак кимларгадур бериши керакда, мен мургаклардан пора оламанми, ўлганим яхши эмасми”, дейди бечора! Тасаввур қилиш қийин эмас. Агар шундай давом этса яна 10 йиллардан кейин ҳозирги мургаклар ота бўлиш даражасига етади. Йигитлар хотинларини бошқаролмайдилар (чунки уларни факат аёллар тарбия қиляпти). Қизалокларимиз турмушга чикиш даражасига етади (эрларига итоат этишмайди улар чунки “қуш уясида кўрганини қилади” шу даврда кўпчилик оипапаримизни аёллар бошқараётганлиги сир эмас).

Ўзбекистоннинг собиқ призиденти (мен уни анчадан бери мамлакат призиденти деб тан олмайман) “барака топмагур” диктаторга мурожаат: Ўзбекистон бойликларини ташмалаб ит суягини кўмгандай кўмаётганинг ҳеч кимга сир эмас бу кун, майли ол ҳаммасини. Эҳ нодон! Ўзбек қорнигамас, қадрига йиғлагувчи Миллат, дахл қилма маънавиятимизга.

 

Alamzada Chulpon