O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сирдарё сувида заҳарли моддалар борлигини аниқланди

Сирдарё сувида заҳарли моддалар борлигини аниқланди
128 views
08 April 2015 - 19:18

16Уч йил давомида Сирдарёнинг Чордара сув омборидан Орол денгизигача бўлган қисмини ўрганган олимлар сув таркибида симоб, қўрғошин, мис, хром, никел, молибден каби металлар тўпланиш даражаси юқорилигини аниқлади. Бу ҳақда «Today.kz» нашрига таяниб Дарё.уз сайти деб хабар берди.

«Сирдарё сувидан қишлоқ хўжалиги учун ҳам, балиқчилик учун ҳам фойдаланиш тавсия қилинмайди», − деди Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети профессори Уйлесбек Бестереков.

Тадқиқотчиларга кўра, Сирдарёда энг кўп заҳарли моддалар Ўзбекистонга туташ ҳудудларда кузатилади.

Қозоқ олимларига кўра, энг муҳим вазифа қайси ишлаб чиқариш корхонаси Сирдарёга бунча кўп заҳарли моддаларни чиқариб ташлаётганини аниқлаш.

Сўнг дарёга оғир металлар оқизишни тўхтатишга эришиш

Ўшанда ҳам Сирдарё дарров тозаланиб қолмайди, дарё сувидаги заҳарли моддалар чиқиб кетиши учун 10 йил талаб қилинади, деб айтган профессор Уйлесбек Бестереков.

ЎХҲ ахборот бўлими