O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаевга оламдан ўтган отасини сўнгги манзилига кузатиб қўйишига изин берилмади….

Сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаевга оламдан ўтган отасини сўнгги манзилига кузатиб қўйишига изин берилмади….
145 views
09 March 2018 - 7:19

Оғир жазо муддатидан енгил жазо муддатига алмаштирилган сиёсий маҳбус Фахриддин Тиллаев падари бузрукворининг дафн маросимига бора олмади, отасини охирги йўлга кузата олмади…

Фахриддин Тиллаев бунга қамоқхона маъмурияти изин бермаганини айтади.

2018 йилнинг 5 март куни сиёсий маҳкум оғир жудоликка учради.

Ўғли Фахриддиннинг бошига тушган кулфатларни кўтара олмай фалажга чалинган Ҳабибулло Тиллаев 4 йилдирки тушакка михланиб қолганди…

Ҳабибулло Тиллаевга ўғлининг озодликка чиқишини кўриш насиб этмади…

Ғам отани орамиздан олиб кетди… Дийдор қиёматга қолди…

Биз, маслакдошлари, дўстлари Фахриддин Тиллаевга ҳамдардлик билдирамиз. Дўстимизга Яратгандан сабр тилаймиз.

Армонлар олиб кетган отахоннинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари жаннатда бўлсин, илоҳим…

Марҳумни Аллоҳнинг ўзи раҳматига олган бўлсин

Малоҳат Эшонқул

facebook.com