АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ИШИД террорчилик гуруҳини тузган учта истиҳборат ташкилотидан баҳс этди
FarsNews тарқатган хабарга кўра, АҚШ Марказий Истиҳборат Ташкилоти ва АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Америка, Англия ва Исроил истиҳборатларининг террорчи Ироқ ва Шом Ислом Давлати (ИШИД) ни тузиш учун биргаликда ҳаракат қилишганини иддао қилди.
Сноуден АҚШ, Англия ва Исроил истиҳборатларининг дунёдаги бутун террорчилик экстремизмини “The Hornet’s Nest” яъни “Қовоғари уяси” номли стратегия асосида бир ерга жамлашга ҳаракат қилганини таъкидлади.
Собиқ жосус, Исроилни муҳофаза қилишнинг ягона йўли, Ўрта Шарқда Исроил билан фикрлари қарама-қарши бўлган гуруҳларни ўз назоратига олиб Исломга қарши янги душманлар яратишдан иборат эканлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, хабарда АҚШ истиҳборатига асосланган маълумотлар билан бир қаторда қуйидагилар баён қилинади: “ИШИД лидери Абубакир ал Боғдодий бир йил давомида МОССАД тарафидан тезкор ҳарбий билим, диний ва нотиқлик санъати бўйича таълим олгани маълум бўлди”. деб ёзади FarsNews
Бизнинг назаримизда Американинг Си Ай Эй (Марказий Истиҳборат Ташкилоти) нинг собиқ агенти Сноуден ўша ўзи тилга олган учта давлат истиҳборат ташкилотлари стратегиясидаги энг муҳим бир жиҳатни эътироф қилмаяпти.
Бу жиҳат шундан иборат: Бугунгача исломий радикалларга курашда Америка ва Ғарб ўлкалари фақат Ўрта Шарқ ва бошқа мусулмон давлатлрда фаолият олиб борди, аммо ўз мамлакатларидаги исломий радикалларни ифшо қилиб, бартараф қила олгани йўқ.
Юқоридаги “халифалик” жозибаси ўша ғарб давлатларидаги радикалларни бир нуқтага тўплаш ва тўпланиб бўлгандан сўнг ҳаммасини бир зарба билан йўқ қилиш учун қурилган бир тузоқдир. Чунки халифалик мусулмон ёшлари учун ҳақиқатан ҳам бир идеалдир. Самимий ва иймонли ёшларда ислом давлати қуриб, бу давлатда эмин-эркин яшаш орзуси доим кучли бўлган. Улар бу йўлда курашиб шаҳид бўлиш учун талпинадилар. Буни яхши билган ғайри муслим давлатларнинг истиҳборатлари ИШИДни айнан мана шу диндор, идеалист ва жанговор ёшларни бартараф қилиш учун қургани кун ўтган сайин бўртиб кўринмоқда.
Сноуден бу глобал фитнанинг муҳим жиҳатини нега яшираяпти?
Бунинг сабаби ҳам яқинда маълум бўлади албатта.
ЎХҲ ахборот бўлими