“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда 15 йил давомида бош прокурор лавозимида ишлаган ва 2015 йилда лавозимидан бўшатилган Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшамоқда.
Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш халқаро марказининг билдиришича, Рашид Қодиров ва унинг оиласи Суниши қишлоғидаги данғиллама иккита саройда яшамоқда.
“Уйлардан бири Қодировнинг куёви Тимур Каримов, иккинчиси Қодировнинг ўғли Алишер номига расмийлаштирилган”, деб ёзади Kompromat.lv нашри.
Экспертларнинг билдиришларича Латвиянинг Суниши қишлоғи ўзбек коррупционерлари учун севимли масканга айланган. Бу ерда Ўзбекистон МХХсининг собиқ ва амалдаги ходимлари ўзларига миллионлаб долларлик ҳашаматли саройларни қурмоқда.
ЎХҲ хабарлар бўлими




Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ