O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Собиқ туркманбошининг китоби ўқув дастурларидан чиқариб ташланди

Собиқ туркманбошининг китоби ўқув дастурларидан чиқариб ташланди
145 views
10 July 2014 - 12:05

kitob turkmanboshiТуркманистон президенти ўз ўтмишдошининг китобини давлат таълим дастурларидан чиқариб ташлади. Бу мастабид собиқ президент меросини буткул ўчириб ташлашга бўлган сўнги қадамлардан бўлди.

9 июль, чоршанба куни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов олий ўқув юртларига кириш синовларида собиқ президент Сапармурат Ниёзовнинг “Руҳнома” китоби асосида ўтказиладиган имтиҳоннинг бекор қилинганлигини эълон қилди. Ниёзов ўзининг ушбу китобини уч маротаба ўқиган одам жаннатга киришини башорат қилган эди.

Кўпчилик кузатувчиларнинг фикрича, ушбу пост-совет республиканинг биринчи президенти сифатида Ниёзов ўз шахсиятини жуда севадиган, шаҳарлар, кўчалар ва ойлар номини ўз номига ўзгартирган жуда ғалати одам бўлган. Унинг китоби мактабларда мажбурий тарзда ўқитилган.

2006 йилда Ниёзовнинг ўлимидан сўнг ҳокимиятга келган Бердимуҳамедов ойларни эски номларига қайтарди, бироқ, жуда кўплаб ёдгорликлар ва кўча номлари ҳамон унинг номи билан аталмоқда.

АР, St.L.Today,
2014 йил 9 июль
Таржима – “uzerk.org”