O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Совимасин қўлда чойларинг, ўзбек.

Совимасин қўлда чойларинг, ўзбек.
19 views
31 July 2013 - 13:56

узбек2

Манглайга кафт қўйиб, олисга боқсам,
Юксалиб кўринар бўйларинг, ўзбек.
Туш каби жимирлаб минг йил оқса ҳам,
Номинг айтар қадим сойларинг, ўзбек.

Исмингни айириб кечди асрлар,
Хонликни бекликка бўлган не сирлар. . .
Кентларга сочилган ўрда, қасрлар. . .
Қумдан қорилганми лойларинг, ўзбек.

Гар қўзғалса, элни тўхтатиб бўлмас,
Сел қўзғалса ерни тўхтатиб бўлмас,
Занжир узган қулни тўхтатиб бўлмас,
Тиғ бўлди ҳар битта мўйларинг, ўзбек.

Бўйнингдан кетган йўқ ҳали дор изи,
Қўй, қора кунларнинг ўчсин қораси!;
Сен борсан – Темурнинг улуғ вориси,
Осмонингга қайтди ойларинг, ўзбек.

Қўлингни кўзимга сурай, отажон,
Ёнингда ул бўлиб юрай, отажон,
Яхши кунларингни кўрай, отажон,
Совимасин қўлда чойларинг, ўзбек.

Шавкат Рахмон