Яна Ўзбеккино миллий агентлиги раҳбариятининг янги саргузаштлари …!! Ох хооо гап ўн қоп , лекин Тошканни олой бозоридек сотувдаги махсулотларни хар хил ижтимоий қатламга хар хили бор . Майда бироз қурт босганидан бошлаб йирик терилганлари хам бор . Одатда бунақаси табий хол қимматроқ ва мени термам хам ўз номи билан сараланганлари.. Қани бир чеккадан бошладик бўлмасам. Бугунги кунга келиб Ўзбеккино деган ном Ўзбекистон кинематография агеентлигига ўзгарди , лекин фаолиятичи ўзгардими ? Ха ўзгарди . Фақат ижобий томонгами ёки ? Дадил гапирганда ахвол жуда оғир , асл киноижодкорларни дами ичига тушиб кетган . Яхши филм ишлашга кундан кунга шашти ўлиб боряпти. Узоқ океан ортидан туриб ўз фикр мулохазаларим шундан иборатки , бу бечораларни бирма бир айтиб бермасам ўзимни билиб туриб гапира олмаган соқовдек хис қиламан, виждоним қийналади. Олдинги мақоламда кўпроқ асосий коррупционер откатчи Шухрат Ризони танқид қилиб Фирдавс Абдухолиқовга бироз адвокатлик қилгандим. Сабабини эслатсам Шухрат Ризо ўша пайтда янги келиб фаолиятини эндигина бошлаяпган Фирдавс Абдухолиқовга қарши катта гурух , 109 кишидан иборат ижодкорлар армиясини тузиб асосий соққа манбаидан махрум бўляпганига қарши уруш эълон қилди. Уруш 109 кишини афтографлари қўйилган Фирдавс А. ни устидан Кабминга ёзилган юмалоқ думалоқ хат бўлганди . Ўшанда 3 та балким ахмоқлик қилибми , ёки келажакда ниманидир илинжида бўлибми, атиги 3 та режиссёр очиқ Фирдавс томондан ёнланган адвокатдек уни олдини олиб очиқ эфирда катта химоя чизиғида туришганди. Булар хам хозирги ўзбек киносида ўзини тоши бор режиссёрлардан ташкил топган; Али Хамроев – Бу бир пайтлар еттинчи ўқ, водиллик келин , ким жинни? ва бо ба бу эротик филмлари ва собиқ иттифоқ парчаланганда авантюристик чиқишлари билан ном қозонган Рашид Маликов – Чинор остидаги дуэл филмида Нортой образи орқали ўзбек тамошабинига танилган, Клиника, Сабот , Тоға ва бир тийнга қиммат Тутқунлик филмлари билан ўзини дахо деб билувчи вазиятга ўйнайдиган раққос режиссёр. Охиргиси бу Рустам Сагдиев- Келгинди келин ,келгинди куёв , йиғламагин , сотқин ,барон каби кино тилида айтганда энг кассабоп филмлар режиссёри. Шу уч киши Шухрат Ризо бош бўлган катта урушни Фирдавс Абдухолиқовга деярли ютиб берган пахлавонлар . Буни эвазига бу пахлавонлар Али Хамроев Самарқанд қовунлари , Рашид Маликов Тутқунлик Рустам Сагдиев балким шов шув бўлган Барон 2 филмини амаллаб 3 йилда битириб олди . Энди кинемтография агентлигидаги ўзгаришларга қайтсакда ва уни ялтироқ ва қалтироқ томонларини мулохаза қилсак. Ялтироқ томони ; Хозир кинематография агентлигида катта байрам , халқаро кинофестивалга тайёргарлик . Бундан ташқари Тошкандаги хувиллаб ётган Панорама киносаройи янгидан тамирланяпти. Яна Тошкентда очилган Россияни ВГИК олийгохини филиали янги иш фаолиятини бошлади. Шухрат Ризо хажга бориб хожи бўлиб келдилар , лекин қалбларичи Энди навбат Қалтироқ томонига; 109 та киноисёнчилар томондан ёзилган хатда Фирдавсни сохта пиарчи киноижодкорларни менсимайди , филмлар ишлаб чиқариш аслида тўхтаб ётибди дейилганди . Афсуски бугунги кунда шу вазият ўз исботини яққол топа бошлади . Минг афсус … , Хозирги кундаям кўз олдига йиртиқ похол солиб уни шохона гиламдек ёлғон ишлари билан Президент ва уни маслахатчиларини ичини пуч ёнғоққа тўлдириб буни орқасида ўзини шахсий ишларини битиришда давом этяпти десам тўғри бўлади. Масалан : Режиссёр Акбар Бектурдиевни Узбечка номли филми яна тўхтаб қолди . Режиссёр Ёлқин Тўйчиевни битиб топшириб бўлинган Эврилиш филми ханузгачам филмни ишчилари пулларини олмаган . Зулфиқор Мусоқовни Осмондаги болалар 3 филми чала ярим бўлиб тўхтаб ётибди. Пахлавон адвокат режиссёрлардан бири Рустам Сагдиев хам бир пайтлар қилган яхшилиги учун Фирдавс А. ер тишлатяпти . Барон 2 филмини танишларидан қарз олиб зўрға тугатиб олган экан бу бечорани хам бурнидан ип ўтказиб олиб пулларини агентлик 3 ойдан бери хар хил бахонлар билан бермаяпти экан. Охирги чёткий тв га берган интервьюсида ўзбеккино ни бадий кенгаши босим ўтказмайди деб айтибди . Лекин ўзбекфилмдаги яқин дўстимни гапига қарагандаБадий кенгаш аъзоларидан бирини Ўзбекфилм коридорларида сир бўлиб қолиш шарти билан айтишича Рустам Сагдиевни Барон 2 филмини хам Абдухолиқов жаноблари хар хил охангдаги бахоналари бн кучли босим ўтказяпганмиш, хатто филмни умуман кўрмаган Рашид Маликов хам ўзи билан бир пайтлар якка фронтдаги хамкасбини филмини Фирдавс бой отага жўр бўлиб Тутқунлик филмидан анча устун (тизерини кўрдим)Барон 2 филмини тухмат фикрлар билдириб ер билан яксон қилиб ташлабти . Нахотки ўзбек халқи соғиниб кутяпган филмни кўришга арзимайди? Абдухолиқов жаноблари бу рус тилида айтганда очиқ беспределку … Ёки бўлмасам халқ севган талантли режиссёрларни синдиришми? Канн халқаро кинофестивалини қисқа метрдаги филм йўналишида соврин олиб келган Шокир Холиқовга янги гранд бераман деб охири сарсон қилиб шу йигитни қозоғистонга кетиб филм олишга мажбур қилибсиз . Москвага ВГИК олийгохига ўтган йили талабаларни жўнатгандингиз ва телевидение камералари олдида Буларни ўртасига туриб олиб ота оналари олдида хар ойда $300 дан стипендия бераман деб ёлғон ваъдалар бериб фото видеоларга тушиб олиб роса бонг урган экансиз . Пиар ўтди орадан 3 ой ўтсада студентлардан бири дарслик пайтида очликдан хушидан кетган холатлар бўлишига йўл қўйган ким? 3 ой ўтгандан кейин берган ваъдаларини тан олмаганингиз оқибати . Фирдавс бой ота бунақа холатни эшитиб қўрқиб кетиб Москвага бориб бечораларга 2 ой $50 бергандек бўлиб яна пул беришни тўхтатиб қўйибсиз . Яна бир ачинарли томони бу бечоралар билан бир бинода тахсил оляпган қирғиз группаси Қирғиситондан $350 дан хар ой стипендия оларкан . Ўзбекистонни нахотки Қирғистончалик қурби етмайди Фирдавс Фридунович? бу янги Ўзбекистонни имиджига кўрсатяпган кароматизми ?Президент кино сохасига миллиардлар ажратаяпган бир пайтда сиз киночиларни қашшоқ бўлишига олиб келяпсиз экан . Уят сиздек ўз нафсини хамма нарсадан устун қўйган сохта патриотга. Гапирса бу рўйхатни охири йўқ Шунча нарсаларни билиб киноижодкорларга ачиниб кетасан киши. Бу бечоралар юқори органларга хатлар ёзиши бефойдалигини хам тушуниб етишган. Бадий совет ми ёки кенгашми Фирдавс А. ни ручной бошқарувига айланиб бўлган экан . Шу ўринда бир савол туғилади , қани янги халқона филмлар Фирдавс укаа? Қачонгачам жаноб Абдухолиқов киноижодкорларга ўзингизга қарашли Севимли канали ходимларидек крепостной қуллардек момула Фирдавсбек? Ахир булар циркдаги оч ушлаб айтганингизни қилдирадиган хайвонлармаску эркак Абдухолиқов . Мен лолман . Қандай қилиб шу пайтгачам юқоридагиларни гипнозларизга ишонтириб келяпсиз? Биздек мусофирларгаям ўргатинг зора савобга қолсангиз . Мен билмадимку бу кетишда Сизга хали юқоридагиларни жуда кўўп саволлари бўлади . Бўлсин хам. Хозирги кунда Бир қозоқ мусофир дўстимни айтишича Қозоғистонда кинотеатрлар репертуарларини деярли 60 % қозоқ филмлари голливуд филмларини бир чеккага суриб ташлаб бўлди . Бизни экранларда нега фақат голливуд филмлари ? Негаа ? Савол бор ,жавоб йўқ , сохта пиар бор. Эх … х афсус . Ўзингизни асранг азиз хамкасблар.
Эркин Озод