O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сохта тарих

Сохта тарих
133 views
24 March 2016 - 8:53
Andrey-Zubov

Андрей Зубов

Бугун қўҳна Норвегия тарихи бўйича болалар учун тарих китобларини ёзаётган норвегиялик журналист (Афтенпостен газетаси) Андерс Йоҳансен билан тарихдаги сохталаштиришлар ҳақида суҳбатлашдим. Ота-онаси қачонлардир Москвада ишлаган пайтларда совет мактабида ўқигани учун у рус тилида бемалол гаплашади ва ўқий олади. У ВДНХ (Выставка достижений народного хозяйства – Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси)нинг тарих павильонинидан, хусусан, викинглар тарихини Россия билан боғлаб тақдим этаётганларидан ва ундан ҳам кўра сўнгги даврларни, айниқса совет даврининг қай тарзда талқин этилаётганини кўриб даҳшатга тушганини айтди. “Ахир бу ғирт уйдирмаку!” – дея хитоб қиларди тонг қолган норвег. “Россияда нега бунақа нарсалар оммалаштирилмоқда?” деган саволга жавобни қўлидан келганча тушунтирмоқчи бўлиб, қуйидагиларни айтди. Халқ қачонки тез ривожланишга бошласа, ўтмишини гарчи у нохуш бўлса ҳам аниқ тушуниб олишга ҳаракат қилади, чунки мозий хатолари келгусида нимадан хавотир олиш зарурлигини ўргатади. Чунки халқ мазмун-моҳиятига кўра ўша халқнинг ўзидир ва у ўша-ўша хатоларни қилишга мойил бўлаверади. Ўтмишга оқилона баҳо бериб иш тутмоқлик келажакда муваффақиятга эришишнинг қандайдир кафолатларини беради.

Бордию, халқ ривожланмаётган бўлиб, сассиз турғунликда чириётган бўлса ёки очиқдан-оқчиқ таназзулга юзтубан кетаётган бўлса, унда унга ўтмиш ҳақиқати керак эмас, бироқ тарихий ширин афсоналар унга хамр ёки кўкнор каби таъсир кўрсатади. Улар халқнинг сархуш мудроққа кетишига, тарих йўлларида ҳамма ундан ўзиб кетаётганига парво қилмасликка ҳамда ўтмишдаги буюклик ва ўзига хос такрорланмаслиги тўғрисидаги хаёллар (фақат хаёллар) билан ўзини юпатишига имконият беради. Бирок бунинг битта ёмон томони бор – ўтмиш оғусидан бўладими ёки бу ҳозирги пайт оғусидан келиб чиқадиган сархушланиш шахснинг босқичма-босқич таназзулига, ақлдан озишига ва алал-оқибат жисмоний ҳалокатига олиб келади.

“Зар уйқу”нинг қадр-қиймати мана шу бўлади. Бунёдкорликдан ожиз ҳокимият ҳукмдорлик тизгинларини яхшилиқча топширишни истамай, халққа ушбу оғуни едиришга ҳаракат қилади, совет даври давомида “тарих – бу мафкура” деган ғояни ўзига сингдириб олган халқнинг оғу билан заҳарланган ушбу папиросани ҳузур қилиб чекишдан тўхтамаганини кузатиш нақадар қайғули.

Москва Давлат халқаро муносабатлар институнинг
собиқ профессори Андрей Зубов.

Манба: Facebook.com