O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Соя

Соя
1,150 views
17 May 2021 - 21:17

Сиёсат майдони кўп хиёнатларни бошдан кечиради. Шунинг каби бу майдон кўплаб сотқинликлар, айбловлар, душманлик, қадр ва яхшилик қоттилигининг гувоҳи бўлади. Аслини олганда бутун дунё хиёнатларга ва беаёв душманликга ғарқ бўлган.

Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда Бобомурод Абдулланинг чиқишлари орқали унинг ҳам ғарқ бўлаётган томонда эканлигини англаш қийин эмас. Бобомурод Абдулла. Бу ном Муҳаммад Солиҳ сабабидан ижтимоий тармоқларда борлиги, халқаро ташкилотларга танилганлиги, кенг жамоатчиликнинг фикрида мавжудлигини барчамиз биламиз. Бу номга ўтган йилларда ачиндик, бу ном учун курашдик, қўллаб-қувватладик, қахрамон ясадик.

Уни чиқишлари орқали кузатар эканмиз, халқпарвар, фидойи бир инсон орамизда бўлишига, биз биланлигига ишончимиз комил эди. Қалбимиз, руҳимиз билан далда бўлганимиз бугун адашибми, атайлабми, билибми, билмайми хато оқимининг тўлқинида сузиш билан банд.

Бобомурод Абдулланинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги чиқишларини кўриб, бу одамга эндиликда умуман ишониб бўлмаслигини чуқур ҳис қилдим. Чунки, қачонлардир ёндош, яқини бўлган инсонга нисбатан қилаётганидан хулосаланиш мумкинки, у ватанига ҳам шундай қила олади. Ватанига ҳам ана шундай душманлик қила олади.

Махсус кўрсатувларида деётганлари билан Муҳаммад Солиҳга нисбатан кимнингдир фикри, муносабати ўзгариб қолганича йўқ. Аксинча, Бобомуродга нисбатан зиддиятли фикрлар, ишончсизлик, салбий муносабатлар, хулосалар ўртага чиқди. Ўз ўзини шарманда қилишда давом қилаётган Бобомурод Абдулла эса кибри, нонкўрлиги билан бу ҳолатни кўра олмайди.

Бобомуроднинг ижтимоий тармоқлар орқали чиқишларида сиёсий савияси пастлиги, ўзи учун тўғри деб билганини жамоатчиликга мажбурий сиздириши, воқеа ҳодисани холис назар билан таҳлил қилмаслиги, таҳлилларида эса жахлини, характерини кўрсатиб қўйиши унинг журналистик маҳорати анчайин етишмаслигидан далолатдир. Журналистика босиқликни, мувозанатни талаб қилади. Бобомуродда эса бу талабни топа олмайсиз.

Бобомурод Абдуллани Муҳаммад Солиҳнинг ёнида майдалашиб кетаётганлар қаторида бир кўриниш бериб қўяётган сояга қиёс қилмоқни жоиз билдик. Қуёш ботиши билан эса бу соя йўқолиб кетади.

Фарзона Зайид

Манба: facebook.com