O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Спортчиларимизнинг ютуғидан қувонамиз

Спортчиларимизнинг ютуғидан қувонамиз
142 views
29 January 2012 - 20:16


Мавжуд диктатура тузуми халқимизни ижтимоий ҳаётнинг бутун соҳаларида бўғишга уринишига қарамасдан, барибир инсонларимиз ўз истеъдодларини намоён қилмоқдалар. Ойни этак ёпиб бўлмайди, булоқнинг устига тупроқ сепилган билан барибир бир кун чашма суви ташқарига отилиб чиқади.

Худди шундай Ўзбекистонликлар ҳам зўровон режимга ўчакишгандек турли соҳаларда муваффақиятларни қўлга киритмоқдалар. Ўзбек футбол ҳаками Равшан Эрматов ўтган йилнинг дунёдаги энг яхши ҳаками, дея эътироф этилди. Шунингдек, футболчи Одил Аҳмедовнинг довруғи дунёга тарқалди. Мана энди ҳамюртимиз, машҳур боксчимиз Руслан Чагаев халқаро майдонга катта бир муваффақиятни қўлга киритди.

Ҳамюртларимизнинг бундай ютуқлари халқимизнинг руҳини кўтариш билан бирга унинг Каримов диктатурасига қарши қўзғалишига ҳам хизмат қилиши керак, деб ўйлайман. Чунки бизнинг халқимизнинг Тунис ва Миср халқларидан ҳеч бир томондан камчилиги бўлмаса керак. Бунинг устига ҳозир яхши шаклланган мухолифат ҳам бор. Шундай экан, спортда бўлгани каби сиёсатда ҳам муштумзўр золимларнинг танобини тортиб қўйишнинг вақти етиб келди…

Абдурраҳмон, ЎХҲ аъзоси.