O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

СССР парчаланди, Ўзбекистоннинг бутун ери қолдими?

CCCР парчаланганидан сўнг, унинг мустақил ҳамма республикаларида ҳам, ўзларига хос ва мерос қолган завод ва фабрикалар, бошқа бойликлар келтирувчи корхоналарининг қадрига етиш ва уларнинг ҳатто бир соат тўхтаб қолмаслигини таъминлашни бозор иқтисодига ўтишда, ишсизлик ҳавфининг кўпайишига қарши энг муҳим ҳисоблаб, ўзларининг биринчи вазифалари этиб қўйилди.

СССР парчаланди, Ўзбекистоннинг бутун ери қолдими?
40 views
03 August 2012 - 8:04

CCCР парчаланганидан сўнг, унинг мустақил ҳамма республикаларида ҳам, ўзларига хос ва мерос қолган завод ва фабрикалар, бошқа бойликлар келтирувчи корхоналарининг қадрига етиш ва уларнинг ҳатто бир соат тўхтаб қолмаслигини таъминлашни бозор иқтисодига ўтишда, ишсизлик ҳавфининг кўпайишига қарши энг муҳим ҳисоблаб, ўзларининг биринчи вазифалари этиб қўйилди.
Барча МДҲ ва Марказий Осиёнинг қўшни ҳамма собиқ совет республикаларида ҳам шундай оқилона ишлар олиб борилиб, улкан ва салмоқли корхоналарни хусусийлаштиришга эса, аниқ ва ишончли омиллар барпо қилинмагунча, бундай йирик давлат корхоналарини хеч кимга хусусийлаштиришга рухсат берилмаслигига қарор қилинди.
Ўзбекистонда эса ўша давлар Мудофаа юзасидан Улуғ Ватан Урушининг бошланиш арафасидаёқ СССРнинг кўпгина Европа қисми шаҳарларидан энг замонавий улкан харбий техника ва турли станок ва машина қурилмалари ишлаб чиқарувчи ўндан ортиқ йирик заводлар, жумладан, Чкалов номидаги жаҳондаги энг йирик авиазаводлардан бири, Москвадан Тошкентга тезлик билан кўчириб келтирилган эди.
Қизиғи шундаки, бу улкан завод “халқлар отаси” Сталиннинг таклифи билан темир йўлнинг ўша вақтдаги уруш сабабли ўта бандлиги ва паравозларнинг кучсиз эканига қарамай, бу завод бор йўғи 27 кунда йўлда унинг ҳатто битта гайкаси йўқотилмай кўчирилиб, 28 куни давлат комиссиясига гитлерчи душманни қиришда катта хизматларни адо этган аъло даражадаги қирувчи самолётларни бера бошлади.
Қисқача айтганда, мустақиллигимизнинг 15 парчаланган республикалари ичида энг кўп мерос бебаҳо бойлик бўлган заводларга эгаси бўлиш Ўзбекистонга насиб қилган эди.
Иқлим шароитларимиз ва ҳосилдор ер майдонларимиз ва пахта етиштиришнинг ҳам учинчи ва тўртинчи қаторда туриши ҳам ҳавас қилгулик даражада, бунинг устига президентликка сайланган раҳбаримизнинг ҳам иқтисодчи олим экани, ундан-да қувонарли эди.
Машинасозлик ва оғир саноатларда 10 дан ортиқ йирик заводлар, енгил ва озиқ-овқат саноатига қарашли республика эмас, фақат Тошкентнинг ўзида 50 га яқин йирик, масалан, улкан текстил комбинати ва 2 пойафзал фабрикалари ҳам гуриллаб ишлаб турган ва уларнинг биронтаси ҳам капитал таъмирга муҳтож эмас ҳолатда эди.
Улар конвейерларидан чиқаётган ранго-ранг гўшт ва сут маҳсулотлари, кийим-кечакдан бошлаб қишлоқ хўжалик ва пахта териш машиналаридан то экскаваторларгача чиқарилиб, бу маҳсулотларнинг асосий қисми СССР бўйлаб эмас, уларнинг аксарияти хорижгача жўнатилиб турган бўлса-да, улардан келадиган даромад СССРнинг ўртадаги “катта қозон”ига тушар эди.
Минг-минглаб тонна асалдан ширин мева-сабзавотларимиз, чорвачилик маҳсулотлари тилло нархидаги сифатли қоракўл ва ипак толамиз, йилига ўнлаб тонна олтинимиз, рангли метал, газ ва уранларимиз ҳам бутун СССРни бадавлат қилишда асосий таянч ҳисобланар эди.
Буларнинг ҳаммаси мустақилликка келиб тамоман ўзимизники бўлганда бу триллионлаб долларлик бойликларимиздан жудо бўлишга ким сабаб бўлди, уни бизнинг “иқтисодчи олими”миз атайин қиморга тикиб ютқазса-да, микрофонга унинг чиқиб олиб “Бизар хеч кимдан кам бўлмаганмиз ва кам бўлмаймиз!” дейишлари-чи?
Бу қандай бориб турган қаллоб, шармандаси чиққан товламачи? деганингизда ҳам хаққингиз кетадиган аблаҳнинг ўзи бўлса-да, яна унинг айблари етмагандай, халққа минг томондан азоб бериб қийнашига нима дейиш керак, халқимизга унинг газини етарли бермай сотса, етарли электрни сотса, худонинг текин сувини ҳеч бўлмаса таъминлай олмасанг, президент бўлганингдан бу кунингдан ўлганинг яхши эмасми сенинг, эй жонивор?
Буларнинг ҳаммасини ўйлаганингизда, тарвузингиз қўлтиғингиздан тушиб, бошингизни ушлаб, бир чеккага чиқиб ўтириб қолишга мажбур бўласиз, албатта.
Бундай шароит ва омилларимизнинг мустақил бўлган юртимизда, уни хориж радиосида танқид қилсангиз, эшигинигиз олдида эрталабданоқ миршаблар қуроллар билан тайёр, прокурор санкцияси билан судланасиз, камида умрбод қамоқ ёки ўн беш йил амнистиясиз қамоқдан чиқадиган вақтингиз тугамасдан, яна уч йил ва сал бақувватроқ бўлсангиз, беш йил қўшиб берилади.
Бу қандай бебошлик? У фақат шунча завод ва фабрика ва корхоналарнинг йўқотилиб юборилганига жавоб берсин, ўша “иқтисодчи олим уларни ким аввал тўхтатди, ишчиларнинг маошларини ким озайтирди, сўнг маошлар бир неча ой тўхтатилиб, маошсиз ишчилар сабр қилиб ортиқча бисотларини охири уйидаги китобларини кўчага чиқариб сотиб кун кўра бошладилар, халқимизнинг сабру-тоқати шунча бўлибди-да, нега ундан ўч олишга хаққинг бор?
Улар президентининг “келажак албатта буюк бўлади” деган гапларига ишониб, хароб бўлганларидан сўнг, шаҳарликлар далага, қишлоқликлар ўзларини шаҳарга урдилар, келажак буюк эмас, уларнинг ягона ҳимоячиси Россия ва Қозоғистон бўлиб, уларга мардкорликдан бўлак хеч қандай келажак кулиб боқмади-ку?!
Милллионлаб ишчилар ортидан дўхтирлар ва ўқитувчилар, улар кетидан ёзувчилар ва олимларимиз, ҳатто санъаткорларимизгача, бу юртни ташлаб дуч келган томон тариқдай сочилиб кета бошладилар.
Эссиз ишчиларсиз қолган завод ва фабрикалар ва корхоналарнинг тезроқ бузилиб таланиши учун хусусийлаштирамиз деб, уларни сув текин нархда пулдорларга пуллаш бошланиб, бўлажак юртбошимиз қароқчиларга бош-қош бўлиб, колхоз ва совхозларнинг эссиз бойликлари ўн минглаб қора мол, ўнминглаб қўй-қўзилар ва паррандаларигача куппа-кундуз талон-тарож қилинди.
Сўнгидан эссиз қанча маблағлар сарфланиб қурилган фермалар биносининг юқоридан шиферлари сотилиб, ёғоч тахталари то фундамент ғишларигача сотиб юборилиб, таланиб кетди.
Буларнинг ҳаммасига энди халқни гуноҳкор қилиб, “сен халқ душмани” ва у “ватан хоини” деб тўғри сўзли, аслида халқи учун жонини берадиган депутатларга туҳматлар ёғилиб, уларни қамаш ўлдиришлар бошланди, ҳамма жим, тилини тишлаган, хўв Олий Мажлис депутати қамалган ва керак бўлса ўлиб кетяпти, мен тирранча кимман ўзим дейишлар кўпайиб, у ҳамманинг ҳатто халқнинг оғзигача тарқалди.
Бу шарманда заррача уятсиз шундай совуқларда, оч ва ялонғоч халқни қириб, ўлдиришга тушди, у энди ақлдан озиб, ўз суянчиқлари бўлган ва шу пайтгача халқнинг оғзини ёпиб келган ҳокиму прокурорларига ташланди хозир.
Уларни ўттиз-қирқталаб қамаб, бойликларини тортиб олмоқда.
Бунисига қувонса бўлади, чунки бу афанди ўзи ўтирган шохни мана йигирма йилдан бери ўтмас болтача билан чопиб ўтирган экан, бу шох хадемай синса, шох билан “афанди шоҳ” ҳам бирга қулаб, унинг ўшанда ўлганини кўришингиз мумкин.

 

Ёдгор Турлибеков

мустақил журналист, инсон хуқуқлари ҳимоячиси

АҚШ, 1 август